Тушда СУТ

Тушда СУТ

Тушда СУТ

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида сутни кўрса ёки ичса, унга мол ва неъмат ғойибдан ҳосил бўлғай.

СУТЧИ

Тушда сутчи к)фиш ҳалол ризқ, ҳидоят, мўъжизага ишора.

СУТ соғиш

Сут соғаётган кишини кўриш ризқ, манфаат, ширинсўз, солиҳ кишига ишора.

СУВ

Ибн Сиийрийн Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, ҳар ким тушида тиниқ, покиза сув ичса, умри узун бўлиб, маишати хушлик билан ўтгай. Агар лойқа ёки шўр сувни ичса, унинг акси бўлгай, агар дарёдан тиниқ сув ичса, ичган сувининг миқдорича подшохдин унга мол ва неъмат етгай ва бузруклик насиб этгай. Алар лойқа сув бўлса, ранж ва қудрат топгай. Агар сувнинг оламга ёйилганини кўрса, ўша йили арзонлик ва фараҳлик бўлгай. Барча мардумларга саломатлик етишгай.

САВДОГАР

Тушда савдогар бўлганини кўриш савдода омади келишига ишора.

СЎЗ

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида араб забонида гагшрса, улуғлардан иззат кўргай, пайгамбари- мизнинг ҳадиси шарифларидан эшитгай. Агар форсий тилда гапирса, улуғ одамлар билан суҳбат қилгай ва улардан наф олгай. Агар ибрий забонида гапирса, мерос топгай, яхшилик кўргай. Машҳур бўлмаган фуқаролар забонида гапирса, андуҳ кўргай.

tushda