Тушда сочи

Тушда сочи

Тушда сочи : Ҳазрати Дониёл алайҳиссалом айтибдирларким, ҳар ким тушида сочи ва мўйлабини ўсган кўрса, ғам-андуҳ етгай. Агар хотинлар кўрса, уларга зийнат бўлгай. Агар гушида сочини олдирса, ғамдин халос бўлгай. Ҳаж вақтида бўлса, гуноҳдин пок бўлгай, бемор бўдса, шифо топгай.

тушда сочСАРТАРОШ

Тушда сартарош кўриш юксак мавқедаги инсон билан қариндош бўлиш маъносида таъбир қилинади. Сартарошга соч олдириш, қийинчилик билан топган пулингизни кетказишингиздан далолат беради.

КАЛ

Тушда сочларнинг ўз-ўзидан тўкилиши ота-онанинг ташвишига; бошнинг кал бўлиши бирор сабаб билан бойлигига зарар етишига ишорадир.

ТАРОҚ

Тушда тароқ кўриш севинч, манфаат, қўрқувдан халос бўлишдан далолат беради. Тушда темир тароқ кўриш содиқ дўстга ишора. Тароқ билан сочини тараганини кўриш манфаат, савоб, қарзини тўлаш, муродга етиш, зеб-зийнат билан таъбир қилинади.

сочиқ

Озода сочиқ кўриш, қийинчиликлар тугатишга; кир сочиқ кўриш одамлар орасида уятга қоладиган бирор иш қилишига ишора.

ОҚАРМОҚ

Тушда сочларнинг оқарганини кўриш яхши мавқе ва узоқ умр белгисидир. Соқолининг оқарганини кўрган кишининг турмуш ўртоғи ҳомиладор бўлса, ўғил фарзанд кўришидан далолат беради.

ҚАРИЯ

Тушда қарияни кўриш узоқ умрга ишорадир. Сочларига оқ тушган, юзидан нур ёғилиб турган қарияни кўриш давлат ва бахтга ишора.
Ўзи ҳали ёш бўлиб, тушида қарилик чоғини кўриш ғам-қайғу, бирор яқинининг ўлими хабарини эшитишдан далолат беради.

ҚАБРИСТОН

Тушда қабристон кўриш Қуръон ўқишга; ўлимни, охиратни ўйлашга; кўрқувга ишорадир.

tushda