тушда ШИРИНЛИК кўрса
тушда ШИРИНЛИК кўрса
Имом Жаъфар Содиқ Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирлар- ким, ҳар ким тушида шийрани кўрса ва ичса, қинча ширин
бўлса, турмуши шунча ширин бўлгай. Тушида ширинликни кўриш 4 нарсага далолат қилур:
1. Ҳалол мол.
2. Неъмат.
3. Илму-ҳикмат.
4. Манфаат.
Бошқа ширинликларни ҳам кўрса, чунончи новвот, қанд ҳам шу тариқа бўлгай.

тушда ШИРИНЛИК
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида асални муми билан олса ёки еса, ҳалол мерос ва мол-дунё топгай.
Кирмоний Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, асални тушида муми билан олса ёки еса унга илму-дониш ҳосил бўлгай. Агар асалдан одамларга берса, одамлар ундан есалар, унинг илмидан ўзгалар ҳам баҳра олгайлар.
Имом Жаъфар Содиқ Раҳматуллоҳ айлаҳиссалом айтибдирларким, ким тушида асални кўрса 5 нарсага далолат қилур:
1. Ҳалол мерос.
2. Мол-дунё.
3. Илм.
4. Қуръони шариф.
5. Ризқи-фаровонлик.
Post Views: 1 149