тушда Шамол
тушда Шамол Азоб ва бало, офатга далилдир. Шунингдек, ризқ, тўкин-сочинлик, фаровонлик, зафар, ғалаба, хушхабар белгисидир. Яна тумов ва бош оғриғи каби кўп тарқалган касалликлар, деб таъбир қилинади.
тушда Шамол кўтариб учирса
Кимни шамол учириб юрганини кўрса, ҳоким бўлади. Касодга учраган бўлса, иши бароридан келиб, бозори чаққон бўлади. Шамол учириб юрганда қаттиқ қўрққан ёки шамол чанг-тўзонли бўлса, бирон мусибатда бўлса, янада зиёда бўлади.
тушда Клизма, ҳуқна
Тушда клизма қилиш агар одатда қилинадиган нарса билан бўлса, бу касодга учраган маҳсулотнинг туриб қолган қисмида савдо ривожланишига далил.
тушда Кокил, зулф
У ҳомиладор аёл учун муборак ўғил фарзанддир.
тушда Кроват
Тушдаги сарир (кроват) агар тўшаксиз бўлса, сафарга далолат. Ким ўзини сарир устида кўрса, қўлидан кетган нарсани қайтариб олади.
тушда Шалвар
У диндор аёлга далолатдир.
тушда Шалвар кийиш
Уни кийиш гуноҳлардан пок бўлишдир. Кўйлаксиз шалварнинг ўзини кийиш фақирлик белгисидир. Тескарисини кийиш аҳлининг фаҳш ишлар қилишидир.
Post Views: 639