тушда ШАФТОЛИ
тушда ШАФТОЛИ: Тушда ширин шафтоли ейиш орзусига етишишига ишора. Тушда шафтоли дарахтини кўриш бой, қадрли, жасур, жўмард одамдан далолат беради.
тушда ШАФТОЛИ
Ибн Сийрий айтибдирларким, ҳар ким тушида шафтоли еса, агар сариқ бўлса ва ширин бўлса, канизак бўлғай, моли ғоибий топгай. Имом Жаъфар Содиқ Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, шафтоли 5 нарсага далолат қилғай:
1. Канизак.
2. Фарзанд.
3. Иллат.
4. Моли ғойибий.
5. Манфаат.
тушда ШАҲАР
Тушда бирор шаҳарга кириш қўрққан нарсаси амалга ошишига ишора. Тушда г авжум шаҳарга кириш кутилмаган ердан келадиган ризқ-насибага ишора.
тушда ШАҲЗОДА
Тушда шаҳзода кўриш иззат ва шарафга; куч-қудратга; яхши ном билан тилга олинишига ишора.
тушда ШУБҲА
Дин ва эътиқод борасида шубҳаланганини кўриш бузғунчилик ва макр; кишини иккиюзламачи қиладиган жаҳолатга; ахлоқли аёл тўғрисида ёлғон гапиришга ишора.
Post Views: 3 855