тушда Савол

тушда Савол

Тушдаги савол кимнингдир изидан бориш ва ишларда барқарор туришдир. Ким ўзини сўраётгандек кўрса, у илм талаб қилади ва Аллоҳ таоло учун тавозеъ-камтар бўлади, қадр-қиммати юқори бўлади.

тушда Савсан, нилуфар

Савсан тушда ёмонлик, ёқимсизликка далолат.

тушда Сайёҳ

У бой қавмдан бўлган ҳур хотиндир.

тушда Салла

Саллани бўйдоқ йигит кўрса, уйланади. Ҳомиладор учун ўғил фарзанд, шунингдек, инсоннинг отаси, султони ва устозига ҳам далолат қилади.

Самум – иссиқ шамол

Самум (иссиқ шамол) номи ўткир касалликлардир.

тушда Сандон

Сандонни тушда кўриш ишларда сабр ва сабот, ёмонлик ва хусуматларга далолат. Баъзан у оёқ босиладиган ва шу орқали мақсадга етиладиган нарсалар, кўприк, жониворлар кабилардир.

tushda