Тушда САЛЛА
Тушда САЛЛА: Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида саллани кўрса, диндор бўлгай. Агар салла юнгдан тўқилиб, оқ ёки сабза ранг ва яна покиза бўлса, далил бўлгайки дини ва дунёвийлиги яхши бўлгай. Агар ипак салла бўлса, дунёвий ишлари яхши бўлғай.
Агар салласи катта бўлса, қадри ва манзилоти зиёда бўлғай. Агар салласи ерга тушса ёки йўқолса, қадри манзилотига нуҳсон етгай.
Имом Жаъфар Содиқ Раҳматуллоҳ айтибдирларким, тушида салла кўриш, 6 нарсага далолат килғай:
1. Дин.
2. Риёзат.
3. Амал.
4. Мартаба.
5. Вилоят.
6. Тавоний (камбағаллик).
Тушда САБЗА
Ибн Сийрийн айтибдирларким, тушда сабза кўриш, динга далолат қилгай. Агар тушида сабзаларни ва ҳар навъ гиёҳларни кўрса, тўғриликка далил бўлгайким, пок диллик ва шарафлик насиб этгай, давлати ва неъмати зиёда бўлгай.
Имом Жаъфар Содик Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдир- ларким, тушда сабза кўрилганда 4 нарсага далолат қилур:
1. Дини ислом.
2. Тўғрилик.
3. Эътиқод.
4. Парҳезгарлик.
Тушда САЖДА
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида Аллоҳ таолога сажда қилса, авлиёлар ва амалдорлардан мадад ва зафар етгай. Агар ғайри Худога сажда қилса, дилидаги мурод ва орзусига етолмагай.
Post Views: 455