Тушда садақа

Тушда садақа

Тушда садақа

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида садақа берса, агар олим бўлса, унинг илмидан кўп одам баҳраманд бўлгай, агар подшоҳ бўлса, фуқароларга кўп наф еткизгай, агар ҳунарманд бўлса, ундан кўп шогирдлар баҳраманд бўлгай. Унинг ҳар қандай мушкуллари осон бўлиб, ранж- меҳнатдан халос топгай.

САРВНИНГ БИР ТУРИ

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида савсан дарахтини кўрса, ғойибдан мол етгай ва фарзанди солиҳ ато этгай. Агар бевақт кўрса ғам-андуҳ етгай.

САБЗА, САБЗАЗОР

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида сабзазорни кўрса, ўзининг мулкида унинг номи яхшилик билан машҳур бўлгай, унга кўп хайру-манфаат етгай. Агар ўз мулкида қурук хашак кўрса, бунинг акси бўлгай.

Агар осмондан ўт ёмғирдек ёғса, ўша шаҳардаги подшоҳлар ва амалдорлар ўртасида хунрезлик кўп бўлгай.

САЛАВОТ

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида жаноби Расулиллоҳ пайғамбар саллалоҳу алайҳиссалом номига салавоти шарифани кўп айтса, далил бўлгайки, жамики ҳожатлари раво бўлгай. Икки дунёда бахти бут бўлгай.

Жобир Мағрибий айтибдирларким, бу тариқа тушнинг таъбири ҳажга мансубдир.

САНДИҚ

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида сандиқни кўрса, ёки олса, хотин олади. Баъзилар айтибдирларким, сандиқ катта ва янги бўлса, иззат-ҳурмати зиёда бўлгай. Агар сандиқ йўколса, ҳурматига нуқсон етгай.

СУҲБАТ

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида яхши уламо ва сулаҳо ва покиза одамлар билан бирга суҳбат қилса, далил бўлгайким, диёнатли ва ахди солиҳ бўлгай. Агар фосиқ ва ёмон одамлар билан бирга юрса, динига нуқсон етгай. Шундан маълум бўладики, яхши ва ёмон одамларнинг суҳбати ўнгида ҳам, тушида ҳам кишига таъсир қилар экан. Аллоҳ таоло саломат сақласин, яхшилардан ажратмасин

tushda