тушда Руҳий касал

Руҳий касал

Ким тушида руҳий касал бўлиб қолса, гуноҳларга журъатли киши бўлиб, айблари сабаб унга подшоҳдан жазо келади.

Раққос

Унга мусибатлар келувчи кишидир.

Ридо

Агар у янги бўлса, кишининг мартаба ва азизлигидир.

Риё

Риёни тушда кўришлик ўнгида ҳаромлик сабабидандир.

Роҳат

У тушда қийинчиликдан кейин бўлса, фақирликдан кейинги бойликка ва қийинчиликдан кейинги солиҳа аёлга далолат қилади.

Румликлар (юнонлар, греклар)

Тушда уларни кўриш кўзланган мақсад ва истакка етишдир. Кўпроқ ғалаба ёки мағлубиятдан дарак беради.

Руҳий касал

Ким тушида руҳий касал бўлиб қолса, гуноҳларга журъатли киши бўлиб, айблари сабаб унга подшоҳдан жазо келади.

Пайпоқ

У тушда молга ва уни сакдашга далолат қилади. Шунингдек, пайпоқ ходим ёки хотин деб ҳам таъбир қилинади.

Панос, ич кетиши

У тушда аёл киши учун тўлғоқ тутишдан дарак беради.

Оқлиқ

Тушда у солиҳ амал ва тақво билан бирга молдир.

Оқ ранг

Ким юзини ҳамма нарсадан кўра оқроқ рангда кўрса, касалликдир. Ким юзидаги яноғининг рангини кўрса, азизлик ва улуғликка етади.

Оғиз

У ишни калити ва хотимасидир.

Оғиздан нарса чиқиши

Агар оғиздан соч, ип ёки сафро чиқса, умри узун бўлади.

Оҳакдан ўчоқ

Ким тушида оҳак ўчоғини қурадиган бўлса, сўлтонликка эришади.

Тегирмончи

У тушда ҳозир бўлган ризқ-ҳақни баён қилиш ва машаққатдан кейинги роҳатдир.

Темиратки

Ким тушида темиратки ёки сепкилга учраса, ёмон сирлардир.

Тепалик

Х,ар бир тепалик ва баландлик одамлар орасида илми, насаби билан обрўси баланд бўлган кишига далолат қилади.

Тери

Ким тушида терисини чиройли ҳолда кўрса, яхшиликка далолат қилади. Агар майитнинг териси чиройли бўлиб кўринса, у неъмат ичида эканига далилдир. Агар майитнинг терисини қора рангда кўрса, азобда эканига далолатдир.

Теридан камар, тасма

Тушдаги теридан камар ризқ ёки фарзанддир. Эҳтимол, камар сафарга далолат.

Тижоратчи

У тушда ҳузурига омонат қўйиладиган ишонарли кишидир.

Тизза

У тушда кишининг яшашидаги машаққат ва қийиналишидир.

tushda