Тушда пул

Тушда пул

Тушда пул

Ташвиш ва қайғуга, хафа қиладиган сўз, муаммо келтирадиган ҳаракатга ишора. Аҳил бўлган инсон ташкилотга ишга ўтишидан далолат беради.

ТАНГА ПУЛ

Х,ар ким тушида танга пул кўрса, яхши сўз эшитгай ва Худонинг зикрини айтгай. Агар ок танга бўлса, кўп яхши бўлгай. Қора танга бўлиб, ичида муҳри бўлса, биров билан жанг хусумат қилғай.

Агар тушида оқ тангани қўлига олса, Аллоҳи таоло фарзанд ато этгай. Агар тангаси қўлидан тушиб кетса, фарзанди нобуд бўлғай. Садақа берсин.

Тушда ТИЛЛА

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида тиллани кўрса, ўнгида ҳам тиллани кўргай. Баъзилар айтибдирларким, ғам-андуҳ бўлгай, туш кўрган одамнинг аҳволи хароб бўлгай.
Ҳазрати Дониёл алаҳиссалом айтибдирларки, тилла- дан бўлган асбобларни кўрса, унинг миқдорича пул топгай.Тушда пул

Тушда БАҲОР

Тушда баҳор мавсумида чечак тўпламоқ кўп пул топишга, дилхиралик ва қийинчиликлардан қутулишга ишорадир

ДЎКОН

Тушда дўкон кўриш чўнтакдан пул чиқишидан далолат. Дўкондан бирор нарса сотиб олсангиз, гашқи кўринишга кўп аҳамият бериб, кераксиз сарф-харажат қилганингиздан далолат.

КАССА

Тушда кассадан пул олиш сарф-харажат; кассадан билет олиш саёҳатга ишорадир.

ОРОЛ

Тушда орол кўриш қўлга пул тушишидан ёки меросга эга бўлиш билан изоҳланади.

ЭГАР

Тушда эгар кўриш мол, дунё, пулга ишорадир. Одам эгарга минганини кўрса ўша инсоннинг ишлари ривож топадй.

ЭГИЗАК

Тушда эгизак кўриш мерос ва келадиган катта пулга ишора.

tushda