Тушда ПОМИДОР

Тушда ПОМИДОР

Тушда помидор кўриш яхшиликка, хом помидор кумушга; қизил помидор олтинга ишорадир. Сархил помидор ейиш кутилмаган хушхабарга ишорадир.

Тушда ПИСТА

Тушда писта кўриш меҳмондўст, савобталаб инсонга ишорадир.

Тушда ПИЁЗ

Кирмоний Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, агар ҳар ким тушида пиёзни кўрса, моли ҳалолни қўлга киритгай. Ёки бировдан ножоиз, ёмон сўзни эшитгай. Хусусан қизил пиёз кўрса, ёмон сўз эшитмоқ белгисидир.

Тушда ПИЁЛА (2)

Ибн Сийрийн Раҳматуллоҳ айтибдирларким, агар ҳар ким тушида пиёла олса ва ундан сув ёки шарбат ичса, унга Аллоҳи таоло яхши хотин ва фарзандлар ато қилғай. Агар пиёлани синдирса ёки ичидаги нарсалар тўкилса, хотини ёки фарзандлари ҳалок бўлгай.

Тушда ПИЁЛА

Бирор йиғинда сиз қизиқмайдиган ғийбатга ишора. Пиёла синиши ўзингиз билмаган ҳолда кичкина хатога йўл кўясиз.

Тушда подшо

Тушда тахтда ўтирган подшони кўриш иззат, шараф, куч-қудратдан далолат беради.

Тушда ПАХТА

Уятчан, камтар инсонга; давлат ва манфаат; дин ва амали чиройли, савоб талаб инсонга ишора.

tushda