тушда ПИЁЗ: Кирмоний Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, агар ҳар ким тушида пиёзни кўрса, моли ҳалолни қўлга киритгай. Ёки бировдан ножоиз, ёмон сўзни эшитгай. Хусусан қизил пиёз кўрса, ёмон сўз эшитмоқ белгисидир.
тушда ПИЁЗ кўрса Қайгу ва ҳаққингиз бўлмаган ҳаром молдан далолат беради.
тушда ПИЁЛА (2) Ибн Сийрийн Раҳматуллоҳ айтибдирларким, агар ҳар ким тушида пиёла олса ва ундан сув ёки шарбат ичса, унга Аллоҳи таоло яхши хотин ва фарзандлар ато қилғай. Агар пиёлани синдирса ёки ичидаги нарсалар тўкилса, хотини ёки фарзандлари ҳалок бўлгай.
тушда ПИЁЛА Бирор йиғинда сиз қизиқмайдиган ғийбатга ишора. Пиёла синиши ўзингиз билмаган ҳолда кичкина хатога йўл кўясиз.