тушда пичоқ

тушда пичоқ

Ким тушида қўлида ханжар борлигини кўрса, мол ва бойликка эришади. Ким пичоқ ёки ханжарни қинига солганини кўрса, у бир аёлга уйланади.

Хабар элтувчи

Тушда уни кўриш ҳаракат қилиш ва сафарларга далилдир. Кўпинча гуноҳ ишлар қилиш ва ўлимга олиб борадиган амалга йўлиқишга далолат қилади.

Хабис (ширинлик)

Унинг қуруғи машаққат билан топилган молдир. Шунингдек, мармелад ва қиёмларга олов текканлиги учун қуввату салтанатдаги кўп ризкдир.

Халта

У тушда сир сақловчи кишидир. Айтилишича, у мол қўрикдовчи ёки уни сақлагувчи киши ҳамдир. Шунингдек, у сафарга ва инсон елкасида кўтарадиган балога далолат қилади.

Халхол (аёллар оёғига тақадиган безак)

У тушда мартаба, кенглик, азизлик ва чиройдир.

Хандақ, қалъа атрофидаги чуқурлик

Агар қалъа илмга далолат қилса, хандақ илмни сақловчи ва амалга оширувчи олимларни билдиради. Агар қўрғон аёлга далолат қилса, хандақ унинг валийси, агар қалъа фарзандга далолат қилса, хандақ унинг отаси ёки онасига далилдир.

tushda