Тушда ПАҚИР

Тушда ПАҚИР

Тушда ПАҚИР: Кирмоний Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, ҳар ким тушида пақирни сувга тўлдирса ёки қудуқдан сув тортиб олса, унга бемашаққат мол ҳосил бўлгай. Агар сувни тўкса, моли қўлдан кетгай. Агар каттакон пақирни биров унга берса, ул одамдин кўп молу-манфаат етгай.

Тушда ПОЛК, ҚЎШИН

Тушда инсон ўзини аскар сифатида бирон полкда, қўшинда хизмат қилаётганини кўрса, давлат ва яхшилик ва ҳимоя кўришини билдиради.

Тушда пичоқ

_ Тушда пичоқ кўриш душманликка ишорадир. Пичоқчини кўриш, инсонга санъат ва маҳорат зргатувчи инсондан далолат беради.

Тушда ПИНЦЕНТ

Тушда пинцент билан вужудидан қил, юнг олганини кўриш, яқин инсонидан ёмонлик кўришга ишорадир. Пинцент билан бошқа нарсалар олганини кўриш, қийинчиликни енгишга рақибларини ер қилишга ишорадир.

Тушда ПЎЛАТ

Тушда пўлат кўриш қувватга ишорадир. Турли муҳофаза этувчи бошлиқ, хавфсизликка ишорадир.

tushda