Тушда ОТА

Тушда ОТА

Тушда отасини кўриш мақсадга эришишдан далолат беради. Хаста инсоннинг тушида отасини кўриши хасталикдан шифо топишига ишорадир. Тушда отаси томонидан севимли бўлгани ва эркаланганини кўриш, бутун бало ва мусибатлардан узоқ бўлишга, севинч ва ҳузурдан далолат беради.

Тушда ОЁҚ

Яқинларингиздан бири билан шиддатли мунозарага ва орада дилхиралик бўлишига ишорадир.

Тушда ОФТОБ

Ҳазрати Дониёл алайҳиссалом айтибдирларки, ҳар ким тушида офтобни кўрса, подшолий ва вазирлик топгай. Агар подшоликка аҳил бўлмаса, шунинг ҳиммати миқдорича манзират ва иззат топгай. Агар офтоб бирлан жанг ва хусумат қилса, подшоҳдан унга зулм етгай. Агар офтоб (моҳитоб) равшанлиги билан жойида кўринса, подшо ўз салтанатида мустаҳкам бўлгай. Агар бенур кўринса ёки ерга тушса, подшо салтанатида таназзуллик воқеъ бўлгай.

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида офтобни кўрса ёки олса, Аллоҳ таоло яхши хотин ёки яхши ходим ато қилғай.

tushda