Тушда ОШПАЗ

Тушда ОШПАЗ

Яхши иш ва ризқи баланд бўлишга ишорадир. Бошқа таъбирга кўра эса бошқа бировнинг ақли билан қилган ишингизда зарар кўришингиздан далолат беради. Ошпазни таом пишираётганида кўриш турмуш қурмоқчи бўлганларнинг орзулари рўёбга чиқишидан далолатдир. Хасталар учун эса ёмон маъно касб этади.

Тушда ошқовоқ

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида кўрсаки уйида қовоқ пояси бўлса, иззат-ҳурмати зиёда бўлгай, бемор бўлса, шифо топгай. Агар кофир бўлса, мусулмон бўлгай. Агар мусофир бўлса, ватанига саломат қайтгай. Агар фосиқ бўлса, тавба қилгай. Агар ошқовоқни пипгариб еса, ҳожати раво бўлиб, тоат-ибодатга мойил бўлгай.

Тушда ОТ

Тушда ог кўриш муродга эришишга ишора. От минишни билмайдиган инсон тушда отга минганини кўрса, бу унинг учун иззат-икром, юксак даражаларга эришишдан далолат беради.

Тушда ОТ (2)

Ҳазрати Дониёл алайҳиссалом айтибдурларким, ҳар ким гушида огга минса, иззат-ҳурмат, давлат ва обрўй топгай. Агар отнинг абзалларидан баъзи кисмлари кам бўлса, ўшал микдор обрўсига путур етгай. Агар отнинг думи ёки ёли кўп бўлса, хизматкорлар ҳам кўп бўлгай. Агар бўлмаса бунинг акси. Агар отга яланғоч минса, масиятга (гуноҳга) қолгай. Агра яланғоч отдан тушса масиятдан қутулғай. Агар отни сотса, иззат бўлғай, ё хотинидан жудо бўлғай. Имом Жаъфар Раҳматуллоҳ айтибдурларким, отни гушида кўриш 5 аломатдан холи эмас:

  1. Иззат
  2. Мартаба
  3. Ҳожатраволик
  4. Қадри манзилот
  5. Хайр-баракот

 

tushda