Тушда олов

Тушда олов

Тушда олов

Инсоннинг тушда олов кўриши келаётган ризқ ва амалга ошадиган мақсадга ишорадир. Тушда оловдан фой- даланганини кўриш тўкин-сочин ризқ билан мукофот- ланишдан далолат беради. Баъзан олов илмга ишорадир.

Тушда отмоқ

Тушда ов қилиш мақсадида тош отиш мерос ва баракадир. Душман тарафга ўқ отганини кўриш, ҳақ сўз айтишига ишорадир. Қуш овлаш тужжор сотувчи учун ҳийлага, ваҳший ҳайвон овловчини кўриш қарзларини тўлашга далолатдир.

Тушда ов қилиш

Тушда ов қилганини кўриш, ўлжа ва мол-давлатдан далолат беради.

Тушда ОЁҚ СИРПАНИШИ

Тушда оёғи сирпаниб йиқилиш ишларнинг бузилиши, фақирлик ва қарздор бўлишга, йиқилаётганда бир жойни ушлаб қолиш моддий муаммолардан бир дўстнинг ёрдами билан қутулишга, оёқнинг сирпаниши туфайли ерга йиқилиш ҳозирги иш ҳаётингизнинг ёмон аҳволга тушишига ишора ҳисобланади.

Тушда ОЁҚКИЙИМ

Тушда яхши оёқ кийим кўриш ҳозирги ҳолидан кўра олдинга силжишидан, фойданинг ортишидан ва манфаатдан далолат беради. Ёмон, чириган, эски оёқ кийим туфли кўриш бунинг аксидир.

 

tushda