Тушда олов кўрса

Тушда олов кўрса

Тушда олов кўриш, баъзан соғлик-саломатликка, баъзан эса жаноби Х,ақ тарафидан огоҳлантирилишга ишорадир. Оловда ёниш хатти-ҳаракатларингиз туфайли дўстларингизнинг сизни тарк этишларига ишорадир.

Тушда олов 2

Инсоннинг тушда олов кўриши келаётган ризқ ва амалга ошадиган мақсадга ишорадир. Тушда оловдан фой- даланганини кўриш тўкин-сочин ризқ билан мукофот- ланишдан далолат беради. Баъзан олов илмга ишорадир.

Тушда олов

Тушда ЎТ, олов

Ҳазрати Дониёл алайҳиссалом айтибдирларки, ҳар ким тушида оташи бедудни кўрса, подшоларга яқин бўлгай, мушкул ишлари кушодалик топгай. Агар бир одамни оташга ташлаб куйдирса, подшолардан унга ситам етгай ва лекин тезликда халос топгай, башорати яхши бўлғай.

Агар оташ танасининг айрим қисмларини куйдирса, шунинг миқдорича унга офат ва ранж етгай. Садақа берсин. Агар оташни одамлар орасида сочилган ҳолда кўрса, ул мардумлар орасида фитна ва фасодлар авж олгай.

Агар оташ унинг кийимларини куйдирса, қариндошлари билан мол талашиб урушгай.
Ибн Сийрийн Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, ҳар ким тушида равшан ёниб турган оташ ёки чироқни кўрса ва унинг шуъласи туш соҳибини ёритса, бир пири комилни топиб ҳидоят топгай.

Агар равшанлик бир жойда турганини кўрса, унга сабаб давлат ул жойда бўлгай.
Агар оташ биёбондан ёниб турган бўлса, одамлар унинг шуъласидан йўл топиб, жой-жойларига борсалар, далил бўлгайки, ул одамнинг илмидин ёки ҳунаридан одамлар манфаат кўргайлар.

Агар нури кам кўринса, бақодан фанога рихлат қилмоқнинг яқинлигига далолат қилгай. Агар ҳамсоясининг уйида оташ ёнганини кўрса, ул ҳамсоясига ҳаром мол етгай.

Агар ўзини оташ ёки ёниб турган тандирга сажда қилган ҳолатда кўрса, далил бўлгайки, хотинига муте (қарам) бўлгай.

Тушда исинмоқ
Олов ёнида мазза қилиб исиниб ўтирганини кўриш ғам ва ташвишдан қутилишга ишора.

Тушда ГУГУРТ
Тушда гугурт ёқиш ёки ўчоққа олов ёқиш ҳидоят ва манфаатга, севинч, фароғатга ишора.

Тушда ТУТУН
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида мағриб тарафда ёки машриқ тарафда қалин тутунни кўрса,
далил бўлгайки, ўша жойдаги фақирларга подшодан зулм- ситам етгай. Агар шаҳарнинг ҳаммасини тутун ва олов босган бўлса, ўша шаҳарда фитна пайдо бўлгай

Тушда ЎЧИРИШ
Оловни ўчириш заиф ишонч ва ноўрин одатларни йўқотиш; юзага келадиган фитнани бартараф этишга ишора.

tushda