Тушда ОЛМОС
Тушда олмос кўриш бой бўлиш орзусида елиб- югуришга, лекин бу орзуси амалга ошмаслигига ишорадир.
Тушда ОМБОР
Тушда омбор кўриш меҳнатларингиз туфайли бойиб кетишингизга ишорадир.
Тушда ОЛМА
Тушда олма кўриш фарзандга, масжидда олма қидини ҳидлаганини кўриш оила қуришга; гуноҳ қилган вақтида олма кўриш эл оғзига тушиб ёмонотлиқ бўлишга ишорадир.
Тушда ОСТОНА
Остона уй бекаси ва яшаш воситаси бўлган иш, касб- корга ишорадир. Дарвоза остонасида ўтириш турмуш қуришга; остона йўқолиши хасталикка ишорадир.
Тушда ОФИЦИАНТ
Тушда ораста официантни кўриш ҳалол даромадга; кир-чир бўлиб юрадиган официантни кўриш нопок йўл билан топилган давлатга ишорадир.
Тушда ОҲАК
Тушда оҳак кўриш тўғри йўлдан бориш, илм олиш; янги кийим олиш, аёли ва фарзандлари аҳволи яхшила- нишига ишора.
Тушда ОШХОНА
Тушда ошхонада таом ейишини кўриш ризқ-насиба, манфаатдан далолат беради.
Post Views: 162