Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида шарбат ичса, чунончи олма шарбати, анор шарбати ва ҳоказо олти нарсага далолат қилгай: 1. Дин. 2. Илм. 3. Узоқ умр. 4. Фароғат. 5. Аллоҳ таоло зикри. 6. Манфаат. Агар аччиқ ва нордон шарбатни ичса, далил бўлгайким, унга ғам-андуҳ етгай. Агар хушбўй, чунончи гулоб шарбати, бинафша ва удни ичса ёки ҳидласа, далил бўлгайким, айш-ишрат ва хурсандлик топгай.
Тушда ЎҒРИ
Тушда ўғри кўриш хасталик, дард билан таъбир қилинади. Ўгри уйга киргани, лекин ҳеч нарса олмаганини кўрса бемор одам согайишидан далолат беради.
Тушда АХТАРМОҚ
Агар ахтарилган нарса топилса,ўтмишда бирор хато туфайли йўқотилган нарсаларини қайта топиш, топа олмаса, муаммолар яна бироз чўзилишидан далолатдир.
Тушда ДAРAХТ (2)
Ҳaр ким тушидa хурмо дaрaхтини кўрсa ёки мевaсини есa, шaриф вa бузрук бўлгaй. Aгaр бу дaрaхтни уйидa ёки боғидa кўрсa, бир aзиз одaм билaн ошно бўлгaй.