тушда ОЛДИ-СОТДИ

тушда ОЛДИ-СОТДИ

тушда ОЛДИ-СОТДИ

Ибн Сийрийн Раҳматуллоҳ, айтибдирларким, агар ҳар ким тушида каломи шарифни сотса, динига путур етгай, агар ғуломни (қулни) сотса, молига зарар етгай. Агар каломи шарифни ва ҳар нимарсаки, динга фойдалидир, олса кўп манфаат топгай.

тушда ов қилмоқ

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида овлайдиган нарсаларни овлаб олса ва гўштидан еса, унга кўп нафлар етгай. Агар овни йиқитса, унга насиб этгай.

тушда ОЛМА

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида кўк олмани кўрса, фарзанд, қизилини кўрса подшолардан манфаат топгай, оқ бўлса савдогарлардан наф топгай. Аччиқ бўлса беморлик кўргай. Агар олмани икки бўлак қилиб

қўйса. далил бўлгайким шеригидан жудо бўлгай. Имом Жаъфар Содик Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдурларким, олмани тушда кўриш 7 нарсага далолат қилур:

  1. Фарзанд.
  2. Манфаат.
  3. Беморлик.
  4. Канизак.
  5. Моли ҳалол.
  6. Фармон раволик.
  7. Баланд ҳуммат.

 

tushda