Тушда ОЛАМ
Тушда жоме масжид минорасида, қуббада ёки байроқ устида оламни кўриш, ҳаётда ҳузур ва роҳатдан далолат беради.
Тушда олов
Тушда олов кўриш, баъзан соғлик-саломатликка, баъзан эса жаноби Х,ақ тарафидан огоҳлантирилишга ишорадир. Оловда ёниш хатти-ҳаракатларингиз туфайли дўстларингизнинг сизни тарк этишларига ишорадир.
Тушда ОЛТИН СИНИҚЛАРИ
Тушда олтин ва кумуш парчалари, синиқлари кўриш, фойдали билимга, содиқ дўстга, фаросатли турмуш ўртоққа ва хайрли фарзандга ишорадир.
Тушда ОНА
Тушда она кўриш, турли яхшиликларга эришишга ишо- радар. Онасининг ўзини дунёга келтиришини кўриши камба- ғал бўлса бойликка, бой бўлса дилхираликдан далолат беради.
Тушда онт ичмоқ
Тушда қасам ичганини кўриш вафосиз дўстлар туфайли ёмон аҳволга тушиши ва кўнгилни хира қилувчи ҳодисаларга ишорадир.
Тушда ОРЗУ
Бирор киши тушда орзуларига эришишини кўриши ёки орзулари ушалишини хоҳлаши барча амалларининг, кутганларининг амалга ошишига ишорадир.
Post Views: 186