Тушда ОЙНА
Тушда ойна кўриш хаёл ва ғурур дея таъбир қилинади. Турмуш қурмаган инсоннинг тушда ойнага қараганини кўриши унинг учун суюнчи қувончли хабардир.
Тушда ОЁҚ КИЙИМ (2)
Ҳар кимнинг тушида оёғида пойафзали бўлса, албатта мол ҳосил бўлгай. Агар пойафзали йиртилса ёки куйиб қолса, вафот этгай. Агар оёғидан ечиб олса, хурсандлик ҳосил бўлгай, агар оёғида маҳкам бўлса, халос топгай. Агар маҳсиси йўқолса, аҳлига нуқсон етгай.
Тушда ойдинлик
Тушда ойдинликка етишиш, зарардан кейин фойда кўришга ёки умид узгандан кейин фарзандли бўлишга ишорадир, Нур ва ойдинлик ҳузур, ҳидоят, сезги кучига, элчига ва илмга ишора қилади.
Тушда ОЗОРЛАНИШ
Кишининг тушда озорланиши салобат ва ҳурмат билан таъбир қилинади.
Тушда озиқ
Тушда озиқ халтаси кўриш узун йўлга чиқишга ишорадир.
Тушда осмон
Ҳазрати Дониёл алайҳиссалом айтибдирларким, ҳар ким тушида ўзини биринчи осмонда кўрса, ажали яқинлашганига далолат бўлгай. Агар иккинчи осмонда кўрса, илми дониш ва фазилати зиёда бўлғай. Агар ўзини
учинчи, тўртинчи, еттинчи осмонда кўрса, далил бўлгайки, подшоқларга яқин бўлиб, ҳурмати зиёда, давлат ёр бўлғай. Агар осмондан овоз, азон ёки мутлоқ овоз эшитса, амри хайрга далолат қилғай. Агар осмон эшиклари очиқ кўринса, унинг дуоси мустажоб бўлгай.
Post Views: 231