Тушда ОФАТ

Тушда ОФАТ

Тушда табиий офатларга дучор бўлиш диний фарз- дарни, вазифаларни тарк этишни ва гуноҳга ботишнинг ишорасидир.

ОДИМЛАМОҚ

Тушда бир жойни одимлаганингизни кўришингиз ишларни режали ва дастурий, дастурингизга мос қилганингизга ва жиддий ёндошганингизга ишора қилади.

ОҚАРМОҚ

Тушда сочларнинг оқарганини кўриш яхши мавқе ва узоқ умр белгисидир. Соқолининг оқарганини кўрган кишининг турмуш ўртоғи ҳомиладор бўлса, ўғил фарзанд кўришидан далолат беради.

оғил

Тушда қўйларнинг оғилини кўриш маъмур бўлса унвони ошишига, оилали аёл бўлса умр йўлдоши билан орасининг жуда яхши бўлишига ишорадир.

оғиз

Тушда оғиз кўриш ишларнинг бошланиши ва натижасига, сўзга, оғизга кирган нарса кишининг ризқига ишорадир.

ОҒИЗ (2)

Ибн Сийрийн Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, ҳар ким тушида оғзини кўрса, ҳамма ишларнинг калиди бўлғай (унинг қўлидан келмайдиган иш бўлмайди).

Агар оғзини маҳкам бекитган ҳолда кўрса, ажали яқин келганини далолат қилур. Агар оғзини катта очганини кўрса, унинг миқдорича неъмат ва мол насиб этгай. Агар мўътадил ва ширинлик ҳолида кўрса, хурсандчилик топгай.Агар оғзидан марварид сочса, одамлар уни териб олса, далил бўлгайки, унинг илмидан баҳра олгайлар.

 

tushda