Тушда Мих

Мих

У инсонлар ишини енгил қилувчи халқпарвар кишидир.

Мой

Зайтундан бошқа барча мой тушда ғамдир.

Меш

Меш яхши аёлдир. Мешдан сув ичиш аёл томонидан фойда кўриладиган моддир. Агар мешда сариёғ бўлса, у ўсувчи мол эгасидир. Агар унда тузланган нарса бўлса, у касал кишидир.

Мешкопчи, сув ташиб тарқатувчи

У диёнатли ва тақводор киши бўлиб, яхшилик қилиб, ҳақ олмайди.

Меҳмонхона

Номаълум меҳмонхона сафарга далолат. Ким тушида номаълум меҳмонхонага кирса, агар касал бўлса, вафот этади.

Минора

Ким ўзини минора ичида кўрса, уни излаб юрган одамдан омонда бўлмайди. Агар касал бўлса, ўлади. Ким ўзини минора устида кўрса, бунда яхшилик йўкдир. Чунки минора унинг қабридир.

Мисвок

Ким тушида мисвок ишлатганини кўрса, у Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг бир суннатларини бажаради. Шунингдек, яқинларига эҳсон қилувчи бўлади.

Фаввора, фонтан

Ўзига лойиқ жойда фавворани кўриш азизлик, юқори мартаба, қайғуларнинг кетиши, яхши хабарлар эшитиш ёки ширин мусиқалар тинглашга далолат.

Фаросат

У кўп яхшиликка ва ёмонликдан омонда бўлишга далолат қилади.

Фаррош, кўча супурувчи

Тушда уни кўриш бахтсизлик, омадсизлик ёки бойиб кетиш ёхуд тез орада камбағаллашиш белгисидир.

Уруғ

Тушда у нолойиқ жойда турган бўлса, исрофга далолат қилади. Кўпинча уруғ ризқ, илм ва улуғ ишларни ўрганишга далилдир. Ерга уруғ экиш фарзанддир.

Устунлар

Устунлар суяниладиган ҳар бир нарсага далолат қилади.

Учқун

Учқун тушда ёмон-хунук гап-сўз.

Уя (ин)

Ердаги ёки девордаги уя оғзига далолатдир.

tushda