Тушда машина кўрса

Тушда машина кўрса

Тушда машина миниш ишларнинг яхши бўлишига ва мансаби кўтарилишига ишорадир. Автоҳалокатга учраган машинани кўриш, буюк мавқе соҳиби бўлишга, ағдарилган машина кўриш (давоми қани).

 Тушда КИР ЮВИШ МАШИНАСИ

Хафагарчилик, дилхиралик ва ғам-аламларни кетказадиган инсондан далолат беради.

Тушда машина

КЕТМОН

Тупроқни қазиш учун махсус кетмон кўриш бўш-бекор ишлар билан шуғулланишдан далолат беради. Денгизчи- ларга махсус кетмон кўриш бойликка, ғам ва дилхира- ликнинг йўк бўлишига ишорадир.

КЎРИМСИЗ

Тушда кўримсиз инсонни к}фиш яхшилик аломати эмас, биров ишларингизга аралашаверишидан далолатдир.

КУЛЧА НОН

Тушда кулча нон кўриш неъмат ва манфаатга ишорадир.

КАКЛИК

Тушда каклик кўриш яхши ахлоққа эга аёлга ёки ширинсўз одамга ишорадир.

КАЛ

Тушда сочларнинг ўз-ўзидан тўкилиши ота-онанинг ташвишига; бошнинг кал бўлиши бирор сабаб билан бойлигига зарар етишига ишорадир.

КАПАЛАК

Тушда капалак кўриш ёлғон сўзи кўп, ўзи озғин душманга ишора. Зиёратда юрган инсон капалак кўриши дўст ва муҳаббатга ишорадир.

КАМОН

Ҳазрати Дониёл алайҳиссалом айтибдирларким, ҳар ким тушида камоннинг ипини тортиб турса сафарга чиқиб фойда кўргай. Агар камон синса, сафари тамом бўлгай ва қадр манзилОти ҳам кам бўлгай. Агар биров унга камон берса, Худои таоло унга фарзанд ато этгай. Агар ўз қўли билан камон ясаб олса, унга подшоҳлик насиб этгай, қадри зиёда бўлгай, ёки молдор хотин олгай.

КАЪБАТУЛЛОҲ

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида Каъбатуллоҳни кўрса, ва тавоф қилса, далил бўлгайки, дини салоҳийлик ва мустаҳкам бўлиб, подшоҳлардан наф олгай. Агар уйи Каъба бўлганини кўрса, одамлар унинг зиёратига келсалар, омонатдор бўлиб, иззат-ҳурмат топгай.

Агар Каъбатуллоҳда намоз ўқиса, халифадан кўп наф олгай. Душмандан нажот топиб, дуоси мустажоб бўлгай. Агар Ҳажарул Асвад (Қора тош)ни зиёрат қилиб, уни ўпса, албатта ҳажга боргай.

tushda