тушда Маний

тушда Маний

Маний, масалан, ҳайз вақтида жинсий алоқа қилиш ёки орқа пешовга қилиш ёхуд зино йўли билан қўшилиш каби фасод ҳолатларга далолат.

Малҳам, дори

Таъми ёмони тузалиши осон касалликдир.

Маржон

У хизмат ёки молдир.

Хасислик

У тушда кўнгилсиз воқеага тушиб қолишга далолат.

Хатначи

Уни тушда кўриш авратлар очилиши ва шармандаликлардан хабардор бўлишига далолатдир.

Хизматчи

Тушда хизматкорлар малоикалардир.

Хирмон

У тушда узоқ меҳнатдан сўнг жамланган молдир. Айтилишича, хирмон мол бўлиб, эгаси унга бошқанинг касби ёки илми орқали етишади.

Хирилдоқ, дағал, паст овоз

Ибн Сирин: «У фойда йўлида гапиришдир», деган бўлса, Нобулсий: «У тушда ёлғон гапдир. Кўпинча фақирнинг бой бўлишига далолат қилади», деб айтган.

Хонақоҳ

Уни тушда кўриш сафар, зухд, тақво, Қуръон тиловати, касбни ботил қилиш, хотин ва фарзандлардан узоқлашиш, осий кишининг тавбаси, кофирнинг ҳидояти, ғам-ғуссанинг кетиши, гоҳида эса бўғма касалига далолат қилади.

Хантал дони, горчица

У заҳардир. Ёхуд ёмон луқмага дуч келади. Баъзида машаққатда яхши молга етишишни ҳам билдиради.

tushda