Тушда кора кўрса

Тушда кора кўрса

Тушда кора кўрса

ЯНГИ ПОКИЗА кийим
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар кйм тушида ётадиган ерида ўзини покиза, тоза кўрса, далил бўлгайки, хотини солиҳа ва мастура бўлгай. Агар қора ёки кўк ифлос жомаси куйиб кетса, хотини вафот этгай, агар ўғри олса ё йўқотиб қўйса, хотинини талоқ қўйгай.

ЗАҲМАТ
Тушда машаққат чекканини кўриш роҳат-фароғатга, қувонч, шодликка ишора.
золим
Инсонларга озор берадиган, уларнинг қийналишидан завқ оладиган инсонни кўриш ёмон характерли бир инсонга ёки инсон бошидан ўтказадиган қора кунларга ишора.

КИЙИМ, ТЎН
Ҳазрати Дониёл алайҳиссалом айтибдирларким, ҳар ким тушида жомани кўрса, касби корига ишорат қилгай. Агар подшо жамоасини қора кўрса, аҳволи яхши бўлар. Агар фуқаролар жамоасини қора кўрса, ғам-андуҳлар кўргайлар. Агар сариқ жома кийса, бемор бўлгай.

Агар қизил кийса хурсандлик топгай. Кўк жома мазаррат (зарар) бўлғай. Жандани (йиртиқни) кийса, айби ошкор бўлгай. Жомаси ипак, жун, шолдан бўлса, давлатлик бўлгай.Тушда одам

Кураш жомасини кийса, дарвеш бўлгай. Кир жома кийса, ғамгин ва андуҳноҳ бўлгай. Қоғоз жома кийса, маломатга қолгай. Пўстин кийса, хайру-манфаат кўргай. Эгнига малла тун кийса, дини мустаҳкам бўлгай. Зоҳидлар жомасини кийса, омонлик бўлгай.

Агар савдогарларнинг жомасини кийса, қилган ишлари ривож топиб, давлати зиёда бўлгай. Агар ахди фасодларнинг жомасини кийса, ахди фасодлардан ғам- кулфат етгай. Агар табиблар жомасини кийса, оламга номи машҳур бўлгай.

Имоми Жаъфар Содиқ Раҳматуллоҳ айтибдирларким, янги жомани тушида кўриш, 4 нарсага далолат қилгай:
1. Яхши хотин олгай.
2. Подшо бўлгай, салоҳияти бўлса, валикияти бўлмаса, соҳиби мансаб бўлгай.
3. Қўлига ғойибдан мол келгай.
4. Кўп хайру-манфаат етгай.


Ва яна айтибдирларким, ҳар ким тушида жомасини қаҳр билан ечиб ташласа, унга яна бир андуҳ етгай. Садақа берсин. Агар тушида жомани олса, эр-хотин ўртасига жанжал тушгай.

КУЙ, НАЪМА

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким ту1нида сурнай ва карнай наъмаларини эшитса ва кўрса, далил бўлгайки, унга мусибат етгай, ботил сўзларни эшитгай. Муаббирлар айтибдирларким, наъмаларни эшитмоқ олти нарсага далолат қилур:
1. Ботил сўзлар.
2. Ғам-андуҳ.
3. Мусибат.
4. Расволик.
5. Жанг-хусумат.
6. Илм-ҳикмат.

КУЧУК

Ибн Сийрийн айгибдирларким, ҳар ким тушида кучукни кўрса, душмани заифга далолат қилгай. Агар қора кучук бўлса, душмани арабдин бўлгай, оқ бўлса ажамдин

бўлгай. Агар уни тишлаб олса, душманидин заҳмат кўргай. Агар жомасини йиртиб қўйса, унинг молига заҳмат етгай. Агар кучукнинг гўштини еса, душманидан ғолиб бўлгай. Агар унга нон берса, ризқи ва моли зиёда бўлгай.

НОН (2)
Ҳазрати Дониёл алайҳиссалом айтибдирларким, ҳар ким тушида яхши пишган нонни еса, айш-ишрати зиёда бўлгай. Агар қора нон кўрса ва еса, нохушлик кўргай. Агар нонни олиб, уйига олиб келса, ризқи зиёда бўлиб, уйига баракот бўлгай. Қанча нонни кўрса ёки олса унинг микдорича мол ҳосил бўлгай.

ТИРНОҚ
Ибн Сийрийн айтибдирларким, тирноқ тушда хайри саховат бўлгай. Агар созанда одам бўлса, унга салоҳ бўлгай. Агар тушида тирноқни олса, дини бақувват бўлгай, агар тирноғи синса, молига нуқсон етгай.

Агар тирноғи қора ёки кўк бўлса, унга мусибат етгай. Агар тирноғи ўрта бўлса, дини ва дунёвий ишлари миёна бўлгай ва яхши бўлгай.
тиш
Тушда кўрилган тишлар мол-давлатга, ижарага берил- ган уй, дала-ҳовли ва айриликқа ишорадир. Тишларнинг кичиги гўзаллик, каттаси хушхабар билан таъбир қилинади. Тушда тиши тўкилиши қариндошлардан бири дунёдан ўтишига ишорадир. Тушда кора

tushda