tushda ko’rsa nima bo’ladi

Тушда БЎШЛИҚ

Маконда кўрилган бўшлиқ ҳаққи тўланмаган иш ва им- конларга, бир инсонннинг йўқлигини ҳис этишга ишорадир.

Тушда БЎЙ
Бир кишининг тушда бўйи узун бўлганини, ўсганини кўриши, қувват ва бойлик билан ифтихор қилишга ишорадир.

Тушда БЎЙРА
Имом Жаъфар Содиқ Раҳматуллоҳ айтибдирларким, тушида қорни кўриш 3 нарсага далолат қилгай:
1. Мол топгай.
2. Бадасил (асли паст) хотин олгай.
3. Ўз хотинидан баҳраманд бўлгай.
Ибн Сийрийн Раҳматуллоҳ айтибдирларким, агар ҳар ким тушида бўйрани кўрса ёки унга биров бўйрани берса, шу бўйра миқдорича наф топгай. Агар хотин киши тушида бўйра тўқиса, хиёнаткорона номаҳрамга ошиқ бўлгай.

Тушда БЎЁҚ
Тушда бўёқ кўриш асосий маблағингизни, пулингизни йўқотишингизга, бўёқ сотиш дўстларга яхши келажак, бўёқ тўкиш ёмон ниятли инсонга ишорадир. Тушда бўёқчини кўриш туҳмат қиладиган одамдан далолат беради.
БУҒПАР-ТУТУН
Тушда буг, пар кўриш кўзларнинг ҳаромдан сақланмаганларига, ғурур ва киборга, кўтарилган буғ бефойда сўз ва ёлғон хабарларга ишора ҳисофтанади.
Тушда БУРУН
Тушда ўз бурнини чиройли эканлигини кўриш, у инсоннинг гўзал ҳолда эканлигига ишора ҳисобланади. Тушда бурнини қисқарганини, кейин узайгани ёки

қийшайганини кўриш, аҳмоқлик ва халқ орасида ёмон отлиқ бўлишдан далолат беради.

tushda