Тушда кийим

Тушда кийим

Тушда кийим – ЯНГИ ПОКИЗА кийим

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар кйм тушида ётадиган ерида ўзини покиза, тоза кўрса, далил бўлгайки, хотини солиҳа ва мастура бўлгай. Агар қора ёки кўк ифлос жомаси куйиб кетса, хотини вафот этгай, агар ўғри олса ё йўқотиб қўйса, хотинини талоқ қўйгай.

Тушда МАЙКА (ИЧ КИЙИМ)

Тушда кишининг ич кийимлардан ҳисобланган майкани кўриши маҳрам сирларига ишорадир. Тоза майка гўзал хотираларга, кир майка уйдаги ҳузурсизликлардан далолат беради.Тушда кийим

Тушда ОЁҚКИЙИМ

Тушда яхши оёқ кийим кўриш ҳозирги ҳолидан кўра олдинга силжишидан, фойданинг ортишидан ва манфаатдан

далолат беради. Ёмон, чириган, эски оёқ кийим туфли кўриш бунинг аксидир.

Тушда ОЁҚ КИЙИМ (2)

Ҳар кимнинг тушида оёғида пойафзали бўлса, албатта мол ҳосил бўлгай. Агар пойафзали йиртилса ёки куйиб қолса, вафот этгай. Агар оёғидан ечиб олса, хурсандлик ҳосил бўлгай, агар оёғида маҳкам бўлса, халос топгай. Агар маҳсиси йўқолса, аҳлига нуқсон етгай.

Тушда  ОҲАК

Тушда оҳак кўриш тўғри йўлдан бориш, илм олиш; янги кийим олиш, аёли ва фарзандлари аҳволи яхшила- нишига ишора.

Тушда  РАНГЛАР

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида оқ рангни кўрса ёки оқ рангли кийим кийса, дини бақувват ва пок бўлгай. Агар қизил рангли кийим кийса, эркакларга макр ва андуҳ бўлгай, аммо хотинларга яхши бўлгай. Имом Жаъфар Содиқ Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, яшил ранг ва оқ ранг хайру-баракотга далолат қилгай ва дини пок бўлғай.

ТАҚВОДОРЛАРНИНГ УСТ КИЙИМИ

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида жомаи васеъ (кенг) ва покиза кийим кийса, далил бўлгайким, унга яхши, оқила ва солиҳа донишлик хотин учрагай.

Агар кийган жамоаси тор ва ифлос бўлса, бунинг акси бўлгай, яъни бадфеъл хотин олгай. Агар тушида жомаси йиртилса, эр-хотин ўртасига жудолик тушгай. Агар янги жома кийса, ёки унга биров шундай жома берса, ранги кўк ёки оқ бўлса,

унга диёнатли ва ибодатли хотин ато этгай. Агар жоманинг ранги сариқ бўлса, хотини бетоб бўлгай.

 

tushda