Тушда КЕТМОН. К харфига туш табрлари

Тушда КЕТМОН

Тупроқни қазиш учун махсус кетмон кўриш бўш-бекор ишлар билан шуғулланишдан далолат беради. Денгизчи- ларга махсус кетмон кўриш бойликка, ғам ва дилхира- ликнинг йўк бўлишига ишорадир.

Тушда КЎРИМСИЗ

Тушда кўримсиз инсонни к}фиш яхшилик аломати эмас, биров ишларингизга аралашаверишидан далолатдир.

Тушда КУЛЧА НОН

Тушда кулча нон кўриш неъмат ва манфаатга ишорадир.

Тушда КАЛТАК

Тушда калтак ейиш қувончга, келажакда яхшилик- ларга ишорадир.

Тушда КИЙИМ ШКАФИ

Тушда кийим шкафи кўриш аёлдан ва рутбадан далолат беради.

Тушда КИЙИМЛИК МАТО

Тушда кийимлик мато кўриш ҳалол даромад, йўқчилик ва ташвишдан халос бўлишга ишорадир.

Тушда КИР ювиш

Тушда кир ювиш ташвишлардан фориғ бўлишга ишорадир.

Тушда КУИЛАК

Тушда ипак кўйлак кўриш тақвога ишорадир. Аёл эгнида эркак кўйлагини кўрса диний ва дунёвий савобга; эркак эгнида аёллар кўйлагини кўрса қайғуга ишорадир. Тушда янги кўйлак кўриш ҳалол молга, тоза кўйлак қалб тозалигига ишорадир.

Тушда КЎЧАТ

Серҳосил йил бўлиши ва фарзанд кўришга ишора. Кўчат ўтқазиш туғилажак фарзандингиз сизга бахт келтири- шидан далолат беради.

Тушда КАССА

Тушда кассадан пул олиш сарф-харажат; кассадан билет олиш саёҳатга ишорадир.

Тушда КЎЗ

Тушда кўз кўриш инсоннинг имон нурига, қалб кўзи, ақл-фаросатга; кўз қири билан қараш гина ва нафратга; кўзи оғриганини кўриш кун кечириш қийинчиликларига, унутишга ишорадир.

Тушда КЎЗ ДОКТОРИ

Тушда кўз шифокорини кўриш динни ёйган, дўстларини бир ерга йиққан, яхшиликка етаклаган инсонга ишорадир.

Тушда КЎЗ ЁШИ

Қайноқ кўзёши хафагарчилик, ғамга ишора.

Тушда КЎЗОЙНАК

Тушда кўзойнак кўриш турмуш қуришга; яхттти ҳамроҳга, раҳбар билан муҳим кенгаш ўтказишга ишора.

КУРАШМОҚ

Тушда ким биландир кураш тушиш мунозарага ишора. Тушда ғолиб бўлган ўнгида мағлуб бўлади. Курашганда ерга йиқилганини кўриш ўнгида хасталик; беморнинг шу тушни кўриши соғайишидан далолат беради.

Тушда КАПТАР

Тушда каптар кўриш вафодор хотинга, содиқ дўст ва севгига ишорадир. Каптарлар учаётганини кўриш узоқдан келадиган хушхабардан далолат беради.

Тушда КАЪБА

Тушда Каъбани кўриш савоб ишдан хушхабарга далолатдир.-Ким тушида Каъбада намоз ўқиётганини кўрса улуғ зотлардан дуо олишга, душман ниятидан бохабар бўлишга ишорадир.

Тушда КАКЛИК

Тушда каклик кўриш яхши ахлоққа эга аёлга ёки ширинсўз одамга ишорадир.

Тушда КАЛ

Тушда сочларнинг ўз-ўзидан тўкилиши ота-онанинг ташвишига; бошнинг кал бўлиши бирор сабаб билан бойлигига зарар етишига ишорадир.

Тушда КАПАЛАК

Тушда капалак кўриш ёлғон сўзи кўп, ўзи озғин душманга ишора. Зиёратда юрган инсон капалак кўриши дўст ва муҳаббатга ишорадир.

Тушда КАРВОН

Тушда карвон кўриш савоб ишлар, савдода ҳалол даромад ва яхши саёҳатга; ҳаж карвонини кўриш гуноҳ- ларига тавба қилиш, ҳидоят, ризкқа ишорадир.

Тушда КАЛИТ

Тушда калит кўриш тўғри ва софдил инсонга ишора. Зин- дондан эшикни калит билан очиб у ердан қутилиб кетишини кўриш барча ташвишлардан қутилишидан далолат беради.

КЎПРИК

Тушда кўприк кўриш яхшиликдан далолат. Кўприкдан ўтиш катта амал, мол-давлат, орзулар ушалиши билан таъбир қилинади.

Тушда КАРАМ

Тушда карам кўриш яширин мол, туш соҳибининг сир- асрорига ишора. Тушда карам япроқларини сарғайганини кўриш хасталик билан таъбир қилинади.

КОМПАС

Яхши дўст ва ошнага; қувончли хабар эшитишдан далолат беради.

Тушда КУЛЧА

Оилали киши учун меҳр-муҳаббат; турмуш қурмаган инсон учун тўсиқларга ишора.

копток

Тушда копток кўриш нафрат, гина-қудрат, тортишувга ишора.

КЕЧИРМОҚ

Бир кишини айби ёки хатосидан ўтиш ўша инсонга яхшилик қилишга, бир инсон тарафидан кечирилмоқ, ундан келадиган яхшиликка, бир инсонга бирор ер бериш, аташ, уни уйлантиришга ишора.

 

tushda
JINSIY QUVVAT SIRIKO'RISH