Тушда ЖЎЖА

Тушда ЖЎЖА

Тушда жўжа кўриш севинч ва шодликка ишорадир. Жўжаларга ем берганини кўриш оилага манзур бўладиган вазият вужудга келишидан далолат беради.

Тушда ЖУН
Пешона терингиз билан топиладиган давлатга ишора. ЖИРАФА
Тушда жирафа кўриш молга келадиган офатга; ҳомиладор аёлга; ғалати хабарларга; эрига итоат этмаган хотинга ишора.
Тушда ЖАВОН
Сир-асрорларни сақлаган айбини яширган; кўмак берувчи инсондан далолат беради. Тушда ўзини жавон ёнида кўриш жуда ақлли, зийрак фарзандга ёки номусли, одобли қизга эришишга ишора.

Тушда ЖОН-РУҲ
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида руҳни кўрса, Худои таоло унга фарзанди толейи ато килгай ёки яхши хотин мувофиқ топгай. Агар жон бадандан чиқса, далил бўлгайки, хотин ва фарзанди ҳалок бўлгай ёки моли талон бўлгай.
Ҳикоят. Хабарда келибдирки, бир куни Расули Худо салаллоҳу алайҳи вассаламнинг олдига бир одам келди ва айтдики, менинг жоним танамдан чиқиб, мени кўтариб, осмонга олиб чиқди. Расули Ҳудо салаллоҳу алайҳи вассалам айтибдики, дарҳол васиятингизни қилинг, жонингиз жойи ростонига қайтадир. Сўнгра хабар бердиларким, ўша куни вафот этди.

Тушда ЖИГАР
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида жигар топса ёки кўрса, ғойибдан мол ёки хазина топгай. Агар жигарларни кабоб қилиб еса, кўп молдор ва ғаний (бой) бўлгай. Баъзилар айтибдирларким, фарзанди солиҳ ато килгай.
Имом Жаъфар Содиқ Раҳматуллоҳ айтибдирларким, янги жомани тушида кўриш, 3 нарсага далолат қилгай:
1. Фарзанд ва кўп мол-дунё.
2. Қадрдон дўст.
3. Илм.

Тушда ЖАЛУБ (ЭҲТИЛОМ)1
Агар киши тушида жалуб қилсаю ғусл этса, тамом ишларидан ва ташвишларидан қутулиб, хурсандлик топгай.
Агар тушида ҳаммомда ғусл қилиб, янги жома (кийим)лар кийса, икки дунёда саодатманд бўлгай ва ибодатга зўр бергай.
‘Эҳтилом – эркак кишининг уйқуда булғаланиши

Тушда жой
Ҳазрати Дониёл алайҳиссалом айтибдирларким, ҳар ким тушида ўзини бегона жойда кўрса, ул жойда бегона одамлардан бўлса, далил бўлгайким, ажали яқин келубдир. Агар у жойдан чиқса, бемор бўлиб шифо топгай. Агар ўзининг жойи бўлиб, унда қурган иморатлари лойдан кўтарилган бўлса, Аллоҳ таоло унга ризқ ато этгай. Ганчдан қурилган бўлса, моли ҳаром етгай. Агар ул жой кенг бўлса, ризқи ҳам васеъ (кенг бўлгай). Агар тор жой бўлса, ризқи ҳам оз бўлгай. Агар унинг иморати янги бўлса далил бўлгайки, сиҳат бўлиб, умри узун бўлгай. Агар янги иморатга эшик қуриб турган бўлса, давлати ҳам, умри ҳам зиёда бўлгай.

Тушда ЖИНСИЙ СУЮҚЛИК
Ҳазрати Дониёл алайҳиссалом айтибдирларки, ҳар ким тушида оби маний кўрса ёки оби манийси келса, Аллоҳ таоло унга фарзанди солиҳ ато қилгай. Кирмоний Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, ҳар кишининг тушида оби манийси келса, қарзидан қутулгай.

Тушда ЖАННАТ
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида Ризвон беҳиштни кўрса, гуноҳидан пок бўлгай. Агар Ризвон ёқут ёки гавҳар берса Аллоҳи таоло унга фарзанди олиму фозил ато қилгай.

 

Тушда ЗИРАВОРЛАР
Турли хил зиравор ҳаётни саранжом ҳолга олиб келган
ризқга, керагидан ортиқ зиравор солинган таом тановул
қилганини кўриш хасталанишдан далолат беради.

Тушда ЗИНАПОЯ
Бир инсоннинг тушда зинапоядан чиқишини ёки
тушини кўриши агар у иш соҳиби бўлса, иш ҳаётида турли
тўсиқ билан қаршилашишига ишорадир.

tushda