Тушда ит

Тушда ит

Тушда ит
Тушда ит кўриш гуноҳ қилишдан қайтмаган, кайф- сафога берилган ахлоқсиз одамдан далолат беради.

Тушда йигит

Тушда покиза юзли йигит кўриш ҳайрли қисмат, муаммолар ечимини топишига ишорадир.

Тушда итТушда СЎЗ

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида араб забонида гагшрса, улуғлардан иззат кўргай, пайгамбари- мизнинг ҳадиси шарифларидан эшитгай.

Агар форсий тилда гапирса, улуғ одамлар билан суҳбат қилгай ва улардан наф олгай. Агар ибрий забонида гапирса, мерос топгай, яхшилик кўргай. Машҳур бўлмаган фуқаролар забонида гапирса, андуҳ кўргай.

ТАНБУР

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида танбур чалса, ғам-андуҳ кўргай. Агар танбурни синдирса, гуноҳига тавба қилгай. Агар бемор одам танбурни чалса, ажали яқин бўлгай. Агар овозини эшитса, ёлгон сўз эшитгай.

ТУМОР

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар кйм тушида ўзига тумор тақса, Аллоҳ таолонинг номидан далил бўлғайким, ғамдин озод бўлгай. Қарздор бўлса, қарзидан қутулгай. Бемор бўлса, шифо топгай. Агар тутқун бўлса, халос бўлғай.

Агар мусофир бўлса, ватанига қайтгай. Агар тушида
тумор битиб, одамларга берса, ундан одамлар кўп манфаат олгайлар.

tushda