Тушда ГУЛ

Тушда ГУЛ

Тушда гул кўриш кўнгилочар, қувончли хабарларга, роҳатбахш нарсаларга ва яширин ҳаётга, аёл гул кўрса ҳомиладор бўлиш хабарига ишорадир.

Тушда ГУЛ кўрса

Имом Жаъфар Содиқ Раҳматуллоҳ айтибдирларким, тушида гулни кўриш, 8 нарсага далолат қилгай:
1. Номаълум иш.
2. Моли ҳаром.
3. Ботил ишлар.
4. Хусумат.
5. Фисқ.
6. Макр-ҳийла.
7. Ҳасрат, пушаймон.
8. Бефойда ишлардан пушаймонлик.
Тушда ГУЛ
Тушда ГУЛДАСТА
Ёш киз учун турмушга чиқишга, бўйдоқ йигит учун севинчли хабарга, оилалилар учун меҳмон ва қувончга сабаб бўладиган шартномаларга ишора ҳисобланади.

Тушда  ЧИННИГУЛ
Тушда бир қучоқ чиннигулни кўриш, гулларни одам- арга тарқатиш ўша инсондан фақат яхши ном қолишидан далолат беради.

Тушда ГУЛОБ
Гулоб кўриш меҳмон, умр йўлдош ва фарзандга ишо- радир. Гул мойи хотира кучлигига, зийраклик, камтарлик, хушфеъл инсон билан яхши ҳаёт кечиришга ишорадир.
Тушда ГУЛОБ (2)
Ибн Сийрийн айгибдирларким, ҳар ким тушида гулобни кўрса ва баданига сурса, тан-сиҳатлик топгай. Агар гулобни одамларга берса, олиб бўлса, одамлар унинг илмидан баҳра олгайлар, оламга номи яхши сифат билан шуҳрат топгай.

Тушда ГУЛЛАГАН
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида дарахт- ларнинг гуллаганини кўрса, агар ўз вақтида бўлса, кўп манфаат ва хурсандлик топгай. Анорнинг гулини кўрса, яхши хотин олгай, агар дарахтнинг гулини ҳидласа, одамлар уни мақтагайлар.

ШИША ИДИШ Тушда кўрса
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида шиша идишни қуруқ кўрса ва қўлига олса, молсиз хотин олгай. Агар шишанинг ичида ёғ, гулоб, атир ёки шунга ўхшаш хушбўй нарсаларни кўрса ёки ичса, ёхуд баданига сурса, далил бўлгайким, молдор, диндор, диёнатли хотин олгай ва ундан кўп баҳраманд бўлгай. Агар тушида қўлидаги шишаси синса ёки йўқолса, хотини ҳалок бўлгай ёки талоқ қилгай.

Тушда АТИРГУЛ
Тушда атиргул кўриш гўзаллик, софлик, эътибор ва шараф, солиҳ инсонларга ишорадир. Тушда атиргул ҳидламоқ меҳмон ёки мактуб келишидан далолат беради.

Тушда БОҒ
Ҳар ким тушида боғни кўрса, унга сув берса, хотиН олгай ёки хотинга яқинлик қилгай. Агар шафтоли экса, Аллоҳ таоло илмпарвар фарзанд ато этгай. Гулдаста райҳонларни бут қилиб турса, фарзанди доно, оқил кишн бўлиб етишгай.
Агар ўзини боғ-роғли кўрса ёки биров унга боғ берса, далил бўлғайким, унга молдор ва соҳибжамол хотин насиб қилгай. Агар ўз қўли билан бог обод қилиб, унинг мевасидан ўзи еса, яхши хотин олгай ва яхши фарзандлар ато қилгай.

 

tushda