Тушда ФАБРИКА
Тушда фабрика ва идора кўриш дунё, унинг ишларига, инсонлар орасидаги муносабатга ишорадир. Озода фабрика бойликдан; ифлос фабрика ташвишдан далолат беради.
Тушда ФАҚИР
Тунда фақир бўлганини кўриш бойликка; борига қаноат қилмаган фақирни кўриш исён, ношукурликка ишорадир.
Тушда ФОЛ
Тушда фол ёки фолбин кўриш айёрлик ёки ўғрилик қилишга ишора.
ФАКТУРА
Қарздор одам тушида фактура кўриши қарзидан қутулишига ишорадир.
ФАЙТОН
Тушда файтонда сайр қилганини кўриш руҳ ва кўнгли яшнаши, фойдали саёҳатга ишорадир.
Тушда ФАЛАЖ
Тушда фалаж хасталигидан фориғ бўлганини кўриш гуноҳдан узоқ юришга, савоб ишларни кўпроқ қилишга; қийинчиликлардан сўнг роҳат-фарогат, бахтга эришишга ишорадир.
Post Views: 131