тушда ЧОЙШАБ Тушда чойшаб кўриш, эркак учун омонат, хотин учун зийнатдир.
тушда ЖИННИХОНА Тушда ўзини жиннихонада к)фиш эркинлик, қулайлик ва роҳатга эришишга ишора. Фақат жиннихонани ўзини кўриш эса маъносиз суҳбатларга, мол-давлатнинг қўлдан кетишига, ўйин-кулгуга, фарзандлардан ажралишга далолатдир.
тушда овоз Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар кишининг овози тушида баланд бўлса, қадр манзилоти ҳам баланд бўлгай. Паст бўлса, қадри ҳам паст бўлгай.
Кирмоний Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, эркак одамнинг овози баланд бўлса, шарафи ва мартабаси ҳам баланд бўлишидан далолатдир. Аммо хотини шундай туш кўрса, бу унинг ёмонлигидан далолат бергай.
тушда СУРМА Ҳар ким тушида бировдан сурмани олса, унинг миқдорича мол топгай. Агар сурмани кўрса ва кўзига сурса, иззат ва икроми зиёда бўлгай. Одамларнинг наздида эркак- хотинларга баробар иззатдир.
тушда ТОРТМА Тушда тортма кўриш бўйдоқ эркак учун уйланишга, қиз учун эса ўзини муҳофаза этадиган турмуш ўртоқдан далолат беради.
тушда ТИРСАК Аёл учун зеб-зийнат, эркак учун куч-қувватга ишорадир.