тушда ДАРАХТ

тушда ДАРАХТ

тушда ДАРАХТ: Тушда ҳар мавсумда яшиллигича қоладиган ва япроқлари тўкилмаган дарахтларни кўриш динда, эътиқодда саботли бўлишга, бойликка ва ризқнинг тўкинли бўлишига ишорадир.

Япрогини тўккан дарахтни кўриш севинч ёки хафагарчиликка, камбағаллик ёки бойликка ишорадир. Дарахт экиш бир уйга куёв бўлиб, ҳурмат топишга, 1 неча кишилар билан дарахт тагида ўтириши кишининг (давоми қани)

тушда ДАРАХТ (2)

Ҳар ким тушида хурмо дарахтини кўрса ёки мевасини еса, шариф ва бузрук бўлгай. Агар бу дарахтни уйида ёки боғида кўрса, бир азиз одам билан ошно бўлгай.

Агар бодом дарахтини кўрса ёки олса, унга чиройли хотин учрагай. Агар тушида анорни кўрса, табиб бўлгай, одамлар ундан кўп наф олгайлар. Олма дарахтини • кўрса, андак бемор бўлгай.

Агар киши тушида шафтоли дарахгини кўрса, иззатлик, ҳурматлик, шарм-ҳаёлик бўлгай. Уд (сандал) дарахти хушзабонлик ва хушрўйликка далолатдир. Гул дарахти одамни ҳар доим хурсандликка етказгай. Ёнғоқ дарахти одамнинг залолатга гирифтор бўлишидан далолат қилгай.

Ҳар дарахтки яхши бўлса, унинг миқдорича мол ва хурсандчилик топгай. Меваси аччиқ ва нордон бўлса, ғам- андуҳ кўргай. Агар бировнинг ерига дарахт экса, бегона одамлар билан суҳбат қилгай ва бундан кўп манфаат олгай.

Агар ўзининг ерига экса далил бўлгайки, бировни куёв қилгай. Агар дарахтнинг устига чиқса, мартабаси баланд бўлгай, агар эккан дарахти мева қилганини кўрса, мевасидан олса, унга Аллоҳи таоло яхши фарзандлар ато қилгай, серавлод ва умри узун бўлгай.

Агар дарахтни кесса, бемор бўлгай ёки ул хонадондан биров вафот этгай.

тушда ДАРАХТ

тушда ДАРАХТ ШОХЛАРИ

Ибн Сийрий айтибдирларким, ҳар ким тушида шохларни кўрса ёки дарахт шохларини кўрса, фарзанд ва биродарларига далил бўлгай.

Қанча кўп бўлса, ўшанча фарзанд ёки биродарлари кўп бўлгай. Агар кам бўлса, кам бўлғай. Агар дарахтнинг шохини кесса ёки шохи қуриган бўлса, аҳли хонасига мусибат етгай. Садақа берсин.

тушда ЎРМОН

Катта-катта дарахтлари бор ўрмонни кўриш қўрқув ва муддатдан далолат беради. Яшил баргли дарахтлардан иборат ўрмонни кўриш бойлик, барокат, яхшилик эгаси, ризқдан далолат беради.

tushda