тушда Чопон

тушда Чопон

Тушда кўрилган чопон дунё ва охират яхшиликларига далолат қилади. Тўнларнинг афзали йўл-йўл чопон бўлиб, таъвилда у жун матодан кучлирокдир. Ипакдан бўлган чопон ҳаром молдир. Агар пахтадан бўлса, диний ва дунёвий молдир.

тушда Кўмир

У ёниш учун яхши бўлиб, эгасига кўмирнинг дахли бор бўлган ишларга тегишли асбоблардир.

тушда Кўнчи

Уни тушда кўриш қон олувчи (ҳажжом)га далолат қилади, чунки қон олишда шифо бордир.

тушда Кўприк

У тушда тўғри йўлга далилдир. Шунингдек, у мол, аёл, бола ва онага далолат қилади.

тушда Чироқни ўчирмоқ

Ким чироқни оғзи билан ўчираётган бўлса, ҳақ устида бўлган кишининг ишини йўқ қилмоқчи бўлади, бироқ бундай қилишга муваффақ бўлмайди.

тушда Чироқ кўтариб юриш

Ким кундуз куни чироқ кўтариб юрганини кўрса, динида маҳкам, йўлида тўғри бўлади. Ким тунда чироқ билан юрганини кўрса, таҳажжуд ўқийди ёки эсанкираб қолган ишидан қатъият билан тўғрисига ўтади. Агар гуноҳ қилган бўлса, тавбаси қабулдир.

тушда Чироқ ўчиб қолса

Агар чироқ ўчиб қолса, касал одам вафот этади. Ким чироқни тузатиб, уни ёқса, касалдан шифо топади.

тушда Чодир

У тушда сафар, қабр, аёл ёки ҳовлига далилдир.

тушда Чодирчи

Уни тушда кўриш, ҳаракат ва сафарларга далолат қилади. Гоҳида уни кўриш мақбаралар ва бўйдоқнинг уйланишига далилдир.

тушда Чолғу асбоби ва рақс

Буларни ким кўрса, ўнгида катта мусибат келади.

тушда Чопар, хат олиб борувчи вакил

Уни тушда кўриш хат ташувчи ва чопар каби хабар элтувчи инсонга далолат қилади. Чопар эса яхшиликдан дарак беради

tushda