Тушда ЧАҚМОҚ

Тушда ЧАҚМОҚ

Илон чақиши ёмон сўз эшитишга, ҳаром даромаддан далолат беради.

Тушда ЧУМОЛИ кўрса

Хонадон, қариндошга; мол ва неъматга ёки йўқчилик ва айрилиққа; уйда чумоли кўриш оила ва дўстлар доираси кегайишидан далолат беради.

ЧАНГ

Нарса, ашё устидаги чанг молга; ҳаводаги чанг ичидан чиқиш қийин, муаммоли ишга ишора.

ЧИГИРТКА

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида чигирткани кўрса, агар тирик кўрса, лашкар бўлгай. Агар ниш урган ҳолатида кўрса, ул шаҳарда лашкар жам бўлгай. Заҳмат етказгай.

ЧУМОЛИ

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида чумолиларнинг бир жойда жам бўлганини кўрса, ул жойда одамлар жам бўлгай. Агар ул чумолилар ул жойдан чиқиб кетганини кўрса, ул ернинг одамлари пароканда бўлиб, сочилиб кетгай. Агар ўз йўлида чумолиларни кўрса, авлоди кўп бўлгай. Агар чумолининг чиқиб кетганини кўрса, наслига офат етгай. Агар учиб кетиб, яна бир келса, сафарга кетган авлоди саломатлик билан қайтиб келгай.

tushda