Тушда БОШ

Тушда БОШ

Ҳазрати Дониёл алайҳиссалом айтибдирларким, ҳар ким тушида бошни кўрса, одамлар ичида энг улуғи бўлгай. Агар бошнинг ярми кесилган кўрса, қарз бўлса, қарзидан узилгай. Ғамгин бўлса, хурсандлик топгай. Банди бўлса, озод бўлгай. Бемор бўлса, шифо топгай.

Амалдор тушида бошни кўрса, мартабаси улуғ бўлгай. Агар тушида чоҳарпо бошларини еса, кўп манфаат ва мол топгай. Агар тушида парранданинг бошини еса, еган бош миқдорича подшоҳларнинг молидан ҳисса етгай. Агар қўйнинг калласини еса, умри узун бўлгай.

Моли ҳалол топгай. Агар сигирнинг калласини еса, молу-неъмати зиёда бўлгай. Агар бошини икки кўрса, мартабаси улуғ бўлгай. Агар бошини яланғоч кўрса, амалидан тушиб, ғамгин бўлгай. Садақа берсин.

Тушда БОШОҚ
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида сунбулани ҳўл олса, унинг микдорича мол ҳосил бўлгай. Агар қуруқ сунбула олса, бунинг акси бўлгай. Мағрибий Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, ҳар ким тушида яххни, тоза сунбулани еса, далил бўлгайким, ҳалол мол насиб этгай ёхуд фарзанди томонидан ёмон хатти-ҳаракатлар содир бўжай. Агар сунбулани оташда куйдирса, молига нуқсон етгай.

Тушда БОШ ТАРОҚ
Ибн Сийрийн Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, ҳар ким тушида бошини ёки соқолини тараса, ғамдин озод бўлиб, хурсандлик топгай. Агар қарзи бўлса, узилғай, муродига етгай.
Тушда БОДРИНГ
Ҳар ким тушида бодринг кўрса ва еса, хушнуд бўлгай. Хотини томонидан муроди ҳосил бўлғай.

tushda