Тушда БЕДАНА кўрса

Тушда БЕДАНА кўрса

Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида беданани кўрса ёки тутиб олса ёки унга бедана берса, далил бўлгайким, Аллоҳ таоло унга фарзанд ато қилгай. Агар бедана қўлидан учиб кетса, фарзандига мусибат етгай. Кирмоний Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, тушида бедана ҳалол мол ва ризқ бўлгай. Агар гўштини еса ҳалол мол етгай.

Тушда БЕМОРЛИК
Ибн Сийрийн Раҳматуллоҳ айтибдирларким, агар ҳар ким тушида бемор бўлса, динига, сўзига путур етгай. Сўзнинг эътибори кетгай, нифоқлик етгай.

Агар беморлиқда одамлар билан ҳамсуҳбат бўлиб ўтирса, тезлик билан шифо топгай. Агар беморлик ҳолда ўзини яланғоч кўрса, дорул- охиратга интиқоп қилгай (ўлгай). Мағрибий айтибдирларким, тушида беморлик ҳолатини кўрмоқ фарзу суннатларга нуқсон етишдан далолат қилгай.

tushda