МАСЖИД Тушда жомеъ кўриш хайр-барака билан таъбир бўлади. Тушда масжит қурганини кўриш диндон ва солиҳа аёлга уйланишига ишорадир.
МОЗОР Оила қурмаган инсон тушида қабр қазиганини кўрса, макр йўли билан бир аёлга уйланишидан далолат беради. Тушда қабр кўриш қамоққа ишорадир.
оғил Тушда қўйларнинг оғилини кўриш маъмур бўлса унвони ошишига, оилали аёл бўлса умр йўлдоши билан орасининг жуда яхши бўлишига ишорадир
ОҲАК Тушда оҳак кўриш тўғри йўлдан бориш, илм олиш; янги кийим олиш, аёли ва фарзандлари аҳволи яхшила- нишига ишора.
САРВ ДАРАХТИ Чиройли аёл; илмига амал қилмаган инсонга; сафарга чиқишга; шараф, мурувватли келинга; узоқ умрга, яхшилик ва солиҳ фарзандга ишора.
ТИРСАК Аёл учун зеб-зийнат, эркак учун куч-қувватга ишорадир.
ШУБҲА Дин ва эътиқод борасида шубҳаланганини кўриш бузғунчилик ва макр; кишини иккиюзламачи қиладиган жаҳолатга; ахлоқли аёл тўғрисида ёлғон гапиришга ишора.