Тушда Қамоқ

Қалампир, мурч кабилар

Ҳардал, тузланган кичкина балиқ ва иштаҳа очувчи қўшимчалар фаҳмдир.

Қалин ва уланган соч

Соч қалин ва уланган бўлса, бойлигига бойлик қўшилади.

Қалқон

Қалқон барча фазилатда дўстлари учун ўрнак бўлган, итоаткор, табиати яхши ва одобли киши бўлиб, уларни ҳимоя қилувчи, уларга ёрдам кўрсатувчидир. Агар қалқон билан бирга қурол кўрса, душманлари унга ёмонлик етказа олмайди.

Қалқон ясовчи

Қалқон ясовчи аскарларини душманга қарши қизиқтирувчи кучли султондир.

Қамоқ ходими

У гўрковга далолатдир.

Қамоқ, ҳибсхона

Қамоққа тушиш узоқ умр ва кўнглига яқин инсонлар билан йиғилишга далолат. Яна қамоқ қайғу ва ташвишдир

tushda