Туш табрлари китоби

Туш табрлари китоби

Тушда БАЛЧИҚ

Тушда балчиқ кўриш дин ва мол-давлатга, тупроқ билан боғлиқ ишда ишлайдиган инсон учун фойдага ишорадир.

Тушда БАНАН
Тушда банан кўриш савоб, илм олиш, ошна ва севгидан далолат беради.

Тушда БАРМОҚ
Тушда бармоқ кўриш турмуш ўртоқ, фарзанд, ота-она, давлат, мол-мулкка ишора.

Тушда БАРМОҚ (2)
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ўнг қўлининг беш панжаси вақт намозга ишорадир. Чап қўлнинг беш панжаси фарзандларига ишоратдир. Уларнинг ҳар иккисини баравар кўрса, бу саломатликка далолат бўлғай. Агар панжаларини нуқсонли кўрса, у ҳолда нуқсонлар бўлғай.

Тушда БАҚИРМОҚ
Тушда бақириб-чақирганини кўриш, кўп сўзлашишга ишорадир.

Тушда БАҚҚОЛ
Жуда яхши характер соҳиби эканлигингизга ва ҳеч кимнинг ҳаққига кўз олайтирмаганингизга ишорадир.

Тушда БАҲОР
Тушда баҳор мавсумида чечак тўпламоқ кўп пул топишга, дилхиралик ва қийинчиликлардан қутулишга ишорадир.

Тушда БАЪЗИ БИР АЪЗОЛАР
Ибн Сийрийн Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдирларким, ҳар кимнинг тушида баъзи аъзолари оғриса, унинг моли сарф бўлгай. Агар боши оғриса, гуноҳи кўп бўлгай. Тавба қилсин

tushda