Туш табрлари китоби

Тушда АРИ УЯСИ

Тушда ари уясини кўриш, қизга ишорадир. Уядаги арилар аёлнинг насли, асал эса унинг молидир.

Тушда АРСЛОН

Тушда арслон кўриш давлат бошқарувчиси билан тағбир қилинади. Арслон тишласа мол-дунёдан кўриладиган зарарга, арслоннинг қувлаши қўрқувга, арслонга мингашмоқ кучи душман устидан ғалаба қилиш, уйда арслон кўриш узоқ умр к}фишга, бемор инсон учун оламдан ўтишига ишорадир.

Тушда АРОФАТ

Тушда арофат тогида турганини кўриш баланд мартабаларга эришиш ва дуолар ижобатидан далолатдир.

Тушда АРИЗА

Тушда ариза ёзиш орзу ва умидлари рўёбга чиқишга; қайгу-ташвишлардан қутилишга ишорадир.
Тушда АРПА
Агар киши тушида пишган ёки хомини еса андак беморлик етгай. Агар биров унга арпани берса, берган арпа миқдорича хайру саховат кўргай. Агар арпани экса, унга кўп мол-ҳол насиб этгай.
Тушда АРПА
Тушда арпа кўриш, озгина машаққат билан кўп ризқ насиба соҳиби бўлишга ишорадир. Тушда арпа олганини кўриш яхши ва солиқ фарзанд соҳиби бўлишга ишора.

Тозаланган арпа кўриш эса ҳайрли хабар эшитиш, саломатликдан далолат беради.

tushda
JINSIY QUVVAT SIRIKO'RISH