Туш табири ХАЧИР
Тушда оппоқ юзли хачирга миниб қибла томонга кетаётганини кўриш ҳажга боришга ишорадир. Саёҳатчилар тушида хачир кўрса сафари бехатар ўтади.
Туш табири хом ғишт
Ҳали ишлатилмаган хом ғишт бойликка; деворга терилган хом ғишт яхши амал ва эътиқод гўзаллигига ишорадир.
Туш табири ХОНА
Тушда безатилган хонани кўриш фақирликдан кейин бойликка, роҳат, яхшилик ва одобли, номусли умр йўлдошга эришишга ишора.
Туш табири ХОЛА
Тушда холани кўриш гўё онани кўришдек гап. Онани тушда кўриш савоб, барокат, узоқ умр ва муродга эришишга ишора.
Туш табири хотин олмоқ
Ибн Сийрийн айтибдирларким, киши тушида хотин олса шарофат ва бузруклик топгай. Камбағал бўлса (тушида), молдор хотин олгай. Агар талоқ қўйса, қадри етгай. Имом Жаъфар Содиқ Раҳматуллоҳ айтибдирларким, тушида хотин олмоқ 4 нарсага далолат қилур:
- Бузруклик ва зиё.
- Зиёдалик.
- Мурод ҳосил бўлиши.
- Шод-хуррамлик.
ХУРСАНДЛИК
Ибн Сийрийн айтибдирларким, ҳар ким тушида хурсандликни кўрса, ўнгида ғам-андуҳни кўргай. Агар бир одамдан хурсандчилик кўрса, ундан хафалик кўргай. Агар мурдани хурсандлик ҳолида кўрса, саодатманд ва саломатлик бўлгай.
Post Views: 149