Кимга тушида ҳуснбузар чиқиб, сўнг ёрилиб йиринг оқса, бу унга ютуқдир. Ким баданида ҳуснбузар ёки яра кўрса, маълум муддат оралиғида муайян молга эришади.
Ҳўл жун
У тушда ишининг бароридан келиши, ризқ, роҳат-фароғат аломатидир.
А
Айвон
У мол, бола ва улуғликка далолат қилади. Айвон хом ғиштдан қурилган бўлса, диёнатли хотиндир. Пишиқ ғишт бўлса, молу-дунёдир. Паҳсадан қурилган бўлса, ҳаром молдир.
Айиқ овчиси
Уни тушда кўриш жоҳилларни тарбияловчи ёки мусаввир ва куйчи каби ҳаром касбли кишиларга далолат қилади.
Анҳор
Агар сув лойқа ёки шўр ёхуд анҳордан ташқарига оқиб, одамларга зарари тегса, у инсонлар гирифтор бўладиган кулфат ва зиён-заҳмат аломатидир.
Ариқ
Тушдаги ариқ (жилға, зовур) ризқ эшиклари ва сабабларидан дарак беради.
Арпа ва ун сотувчи
Ун ва арпа сотувчи нафси ва дунёси билан машғул кишидир. Шунингдек, ризқи дўсти томонидан етишига далолатдир.
Арраламоқ
Ким тушида арра билан бирон нимани арраласа, бола, ака ёки сингилга етишади.
з
Tushda ko’rsa nima bo’ladi. tush tabiri kitobi
Асал ва ҳолва
Асал ва ҳолвани ким тушида кўрса, ўнгида қаттиқ интилиши туфайли ҳалол мол тўплайди.
Асалари уяси
У эгаси учун хотиндир. Унинг ариси насли, асали эса молидир.
Асирга тушиш
Ким тушида ўзини асирга олинган ҳолда кўрса, бунда ҳеч яхшилик йўқ, унга қаттиқ ташвиш келади.
Ахлат
Тушдаги ахлат фақирлар учун хайрлидир. Бойларга эса деярли хайр йўқ.
Ахлат ўра
У тентак ходим, эси паст ва зинокор аёлдир. Ким уни тўлган ҳолда кўрса, йўллари торайиб, қийналиб бавл қилиш касалига учрайди.
Tushda.ru – Tush tabiri / Туш табир Kitobi
Б
Бадан
Семиз ва кучли бадан дини-ю иймонининг қувватидир.
Байроқ
У тушда маълум – машҳур иш ва раисликдир.
Баландликдан тушиш
Ким баланд макондан тушса, унга ғам-ташвиш етади. Пастликка қараб сайр қилиш қийинчилик
Ҳайз
Ҳайздан тўхтаган аёл тушида ҳайз кўрса, у фарзанддир, Агар аёл киши тушида қон кўрса, у бир гуноҳ ишда бўлиб, ундан халос бўлишни хохдайди-ю, иложи бўлмайди. Ким тушида аёли ҳайз кўрганини кўрса, иши касод бўлади.
Ҳамкорлик
У тушда сурур-шодликдир. Фақирнинг бойишига ҳам далолат.
Ҳаммомчи
Уни кўриш ғам-ташвишдан қутилиш, қарзни адо этишга, осийнинг тавба қилиши ва кофирнинг мусулмон бўлишига далолат қилади.
Ҳароратли касалликлар
Ҳароратли касалликлар таъвилда подшоҳ томонидан келадиган ташвишдир.
Ҳикоя қилувчи
У тушда ривоят қилувчи имомга далолат қилади.
Ҳисобчи
У тушда азоб эгасидир. Агар қаттиқ ҳисоб қилинса, унга тафтиш ва азоб келади.
Ҳовли
Ҳовли тушда кишининг дунёсидир. Ҳовлининг кенглиги унинг дунёси, илми ва сахийлигидир. Унинг торлиги бахиллигидир.
Баҳор
У тушда пулга, умри қисқа фарзандга ва никоҳи доимий бўлмаган аёлга далолатдир.
Билакузук
Тушида эркак киши қўлида билакузук кўрса, у етишмовчилик, аҳволининг танглигидир.
Биллур
Уни тушда кўриш аёлларга далолат қилади. Ким биллур идишга эга бўлганини кўрса, нафис аёлга уйланади.
Бино
Ким тушида бино барпо қилса, ўнгида яхши амал қилади.
Бир дона гуруч
У тушда юз ва минг каби бир боғич молга далолат.
Без, ёғли ўсимта
Ким тушида танасида без (ёғли ўсимта)ни кўрса, мол-давлатга эришади.
Безак
Ким тушида у билан безак борлиги ёки уни сотиб олганини ёхуд унга ҳадя этилганлигини кўрса, у учун кенглик ва ғамлардан қутилиш йўлидир.
Белгилар
Либосдаги белги ҳаж ёки ғарб томонга сафар қилмокдир.
Tushda ko’rsa nima bo’ladi. tush tabiri kitobi
Қўй терисини шилувчи
Тушда уни кўриш золим султон ёки одамларнинг молини олиб, пинҳон тутадиган нозирдир.
Қўл
Тушда қўлни кўриш пгу қўл билан қилинадиган ёмонлик ва гунохдаридир.
Қўл билаги
Агар у оғриса, бу қўл билан қилинган ишнинг ботиллиги ва хафаликка далолат қилади.
Қўл кесилиши
Ким ўнг қўли кесилиб олдига қўйилган ҳолатни кўрса, унга касби орқасидан кўп молу-давлат келади.
Қўнғироқ
У тушда подшоҳ тарафидан қўйилган муаззиндир. Агар у ҳайвонларнинг бўйнида бўлса, яхшиликдир. Кўпинча у сафарга далолат қилади.
Қўпол ва бақироқ киши
У бой ва бахиллардир.
Қўра, тўсиқ
Қўра тушда ризқ, фойда, манфаатга далолат.
Қўриқчи
У тушда султонга қарашли улуғ кишидир.
Қўрғошин, қалай
У тушда кишиларнинг авоми ва паст кишиларидир.
Қўрғошин сотувчи
Ибн Сирин айтишича, у заиф ишнинг эгасидир.
Қўшин (армия)
У аушда фаришталардир. Аскар озгина бўлса, ғалабага далилдир. Аскарни қўлида қуроли билан кўриш яхши турмушга далолат қилади.
Tushda.ru – Tush tabiri / Туш табир Kitobi
Ғ
Ғазначи
У тушда кишининг аёлидир. Ким тушида ғазнаси бузилганини кўрса, унинг аёли вафот этади.
Ғилдирак
У қул демакдир. Бир ривоятда Форс аёлидир, дейилган.
ҳ
Ҳайвонлар жунини олувчи
Тушда бундай инсонни кўриш хотин ва тароқ сотувчига далолат. Баъзан у солиқчига далил. Яна у етимлар ҳаққини зулм ила ейдиган кишидир.
Ҳайвоннинг эгари
У тушда қиммат мато, сафар ва кўчишга далолат қилади.
У тушда шиддатли ҳолдан кейинги хотиржамлик ва хурсандчиликка далолат қилади.
Балғам
У тушда ўсмайдиган, тўпланган молдир. Касал одам балғам қусса, хурсандчилик ва шифога эришади.
Бармоқ кесилиши
Инсон бармоғи кесилганини кўрса, молига мусибат етади.
Бармоқларни ялаш
Бармоқларни ялаб қўйиш ялаган таом туридан оз яхшиликка етишдир.
Бахиллик
У бедаво касалликка далолат қилади. Кўпинча у нифоқ ва дўзахга яқинлаштирадиган ёмон амаллардир. Шунингдек, фақирликдир.
Tushda ko’rsa nima bo’ladi. tush tabiri kitobi
Бошни хам ҳолда кўриш
Ким ўзини боши ерга қараган ҳолда кўрса, хато ишларни қилиб, сўнг унга тавба қилувчи бўлади.
Бошқа исм билан чақирилиш
Ким бошқа исм билан чақирилса, агар хунук исм бўлса, унинг фаҳшли айби очилади ёки касали зоҳир бўлади. Агар чиройли исм билан чақирилса, шу исмнинг маъноси қанча яхши бўлса, шунча иззат ва ҳурматга эришади.
Боғ-бўстон
У хотинга далолатдир. Боғдаги дарахтлар хотиннинг қавму-қариндошлари, боласи ва моли деб таъвил қилинади. Дарахтларнинг меваси ҳам шундайдир.
Боғбон
У тушда инсонларни аёлларга ва уларни яхши кўришга чақирадиган кишидир. Шунингдек, тушда уни кўриш работлар, мадраса, жоме масжидлари, черковлар, хурсандчилик, ризқлар ва фойдаларга далолат қилади.
Боғда ноз-неъматларни татиб кўриш
Ўзини боғда унинг ноз-неъматларидан татиб кўраётганини ёки ундаги мева ё ўсимликларни тераётганини кўрса, бу ҳаж мавсумида бўлса, тушида ҳажга изн берилади.
У тушда дилхушлик ва шодлик билан қўлга киритилган мол-давлат. Қалокат ва зиён-заҳматдан қутилиш ҳамдир. Шунингдек, у пушаймонлик- надоматни ҳам билдиради.
Қуйқа, қолдиқ
У манфаати кам ташландиқ молдир.
Қулоқ
Тушда қулоқ кўриш кишининг хотини ёки қизи бўлиб, унда нима бўлса, ушбу иккисида бўлади.
Қумлар
У тушда ҳийла, ўғрилик ва сафардан келадиган фойдаларга далолат қилади.
Қумурсқа
У тушда зулм, душманлик ва фитнага далолат қилади.
Қурилиш моли – албастер
У ва ғингг тушда дўзах аҳлининг амалидандир. Яъни, ким улардан бирини кўрса, гуноҳ иш қилиши мумкин.
Қурол, ўқ
У тушда уруш, хусумат ва мактуб ҳақида баҳс- мунозарага далолат қилади.
ҚУРУҚЛИК
Инсон бадани намлик ва суюқликлардан қуриб қолиши ёки қоғоз қуриши фақирлик, роҳатсизликка далолат қилади.
Қуруқ ёғоч
Қуруқ ёғоч мунофикдикдир.
Қурт, куя
Қурт тушда бойлар устидан чақимчилик қилиб юрувчи кишидир. Яна эшик ёки каравот ё дастурхондаги қурт касалликдир.
Қутича, нафис сандиқча
Тушдаги нафис қутича инсонларнинг сир- асрорларини ўзида сақлайдиган аёл киши.
Агар таом қўй гўштидан тайёрланган бўлса, шарафли ва обрўли инсонлардан иборат, ҳалол, покиза турмуш ва азизликда ўтадиган гўзал ҳаётдир.
Қўй ёғи
Қўй ёғи мол-давлат ва тўкин-сочинликдир.
Бозорларга олов тушиши
Агар осмондан олов бозорларга тушса, унда савдо маҳсулотларининг баҳоси ошиб кетишига далолат.
Бойлар
Агар тушда кўрилган бойларнинг қулоқлари чиройли бўлса, уларга келадиган яхши хабарларга далолат қилади.
Бокира қиз
Тушда бокира, иффатли қизни кўриш мансабдорлар учун қийинчиликка далолат қилади. Шунингдек, фойдали ер, қуриб битказилган янги жой, кийим-кечак, тугатилмаган китоб, узилмаган мева ёки қаршилик қилувчи ҳайвонга ҳам далилдир.
Бола
Бола ғам-ғусса ва қийинчиликка ишорадир.
Болдир
У тушда инсоннинг умри ва турмушидаги таянч. Агар болдири темирдан эканини кўрса, умри узоқ бўлади. Аёл болдирини очганини кўрса, дини гўзал бўлиб, шароити янада яхши бўлади.
Бош
У кишининг бошқарувчи одам ва сармоядир.
Бошлиқ
Уни тушда кўриш кишиларнинг камтарларини тасарруф қилувчи кишига далолат қилади.
Ким тушида ўзининг бир жойга гаров қўйилганлигини кўрса, бу туш унинг кўп гуноҳ қилишига далолат қилади.
Гилам
У эгаси учун дунё, уни ёйиш дунёсини ёйишдир. Унинг кенглиги ризқ кенглигидир. Қалинлиги узоқ умрдир. Ким нотаниш жойда ёки нотаниш одамлар ҳузурида гилам солса, сафарда пту ерга боради.
Гулоб
Ким тушида гулоб (атиргул суви) ё санбакжобин ёки бинафша сувини ичса, касалликдан тузалади.
Қора мунчоқ
У шубҳали молдир. Фарзанд кутаётганлар учун унинг туғилишига ишора. Яна иккиюзламачи дўстдир.
Қора юз
Юзнинг қоралиги таъвилда динни тарк этишда раҳбарлик қилишга далолатдир. Кимнинг юзи қорайса ва оқ кийим кийган бўлса, қизли бўлади.
Қора ранг
Тушдаги ҳар бир нарсадаги қора ранг раҳбарлик ва молу-давлатдир.
Қора узум
Қора узум узоқ турмайдиган мол-давлатдир.
Қораялоқ (қуш)
У тушда котиб, олим, адабиётшуносдир.
Қорин
У тушда молини, аҳли оиласини ва сирини сақловчига далолат қилади. Шунингдек, қамоқ қабр, сир, саломатлик ва касаллик, дўст ҳамда омонатчига далилдир. Мол-давлати бор одам тушида қорнини йиртса, молидан келаётган фойда тўхтайди. Камбағал одам кўрса, оиласини эҳтиёжларига ишлатиб турган молига офат етади.
Қорин оғриғи
Ким тушида қорин оғриғи касалига учраса, молини гуноҳ йўлида ишлатиб, унга надомат қилади. Айтилишича, қорин оғриши оила аъзоларининг саломат эканига ҳам далолатдир.
Қоронғи уй
Қоронғи уй хулқи ёмон ва расво аёлдир. Агар шу тушни аёл кўрса, эркак ҳам худди шундайдир.
Қош
Агар икки қош қалин бўлса, яхшиликдир. Ким қоши бир-бирига яқин бўлганни кўрса, улфат ва дўстликка далолат қилади. Кўпинча узоқ умрга ҳам далилдир.
Қоқшол
У тушда мансабнинг кетишидир.
Қувват
Айтилишича, тушдаги қувват заифликдир.
ҚУДУҚ
Агар эркак киши тушида қудуқни кўрса, у очиқ юзли, кулиб турувчи хотиндир. Агар аёл киши кўрса, чиройли хулқли кишидир.
Қуёш гардиши
Тушда қуёш атрофида айлангани кўрса, бу рақибларни ушлаш ва уларни ўраб олишга далолат қилади.