Сабзининг фойдаси хақида

Сабзининг фойдаси хақида

Сабзининг фойдаси хақида: Сабзавот маҳсулотлари ичида сабзи энг кўп ишлатиладиган серхосият неъмат

ҳисобланади. Бундан 4 минг йиллар аввал у доривор ўсимлик сифатида кенг кўламда етиштирила бошланган. Сабзининг илдиз меваси таркибида 14% гача қанд, крахмал, пектин моддалари, фосфатитлар, ферментлар, маъдан тузлари, ёғ, эфир мойлари, умбеллиферон, шунингдеқ С, В^, В2, РР дармондорилари, яна бир қанча фойдали моддалар бор.

Сабзи сийдик ҳайдовчи, қовуқдаги тош ва қумларни эритувчи, сурункали йўтал ҳамда зотилжамда фойдали омил ҳисобланади. Шунингдеқ у кўкрак ва жигар хасталикларини ҳам даволайди. Сабзи камқонликда, дармонсизликда, юрак ва жигар, буйрак касалликларида фойдалидир. Сабзини хом ҳолида ёки қанд билан бирга истеъмол қилинса, бу одам организмини тери касалликларига нисбатан чидамли қилади, иштахани очиб, вазнни орттиради. Сабзининг қувватбахшлиги ҳақида Ҳаким Давоий ал- Гилоний шундай дейди:

Мизожи ҳўл-иссик;, китобларга Сув ила танаси боҳга куч бироҳ.

Занжабил, гўшт ила нўхату пиёз,

Сабзига ҳўшилса, эрлик учун соз.

Табиий ҳолки, сабзили таомларни хуш кўрувчи шахслар юқумли касалликларга чидамли бўладилар.

Замонавий тиббиётда сабзидан бир қатор хасталикларни даволашда фойдаланилади. У ҳужайраларнинг оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини уйғунлаштиради, эт олишга ёрдам беради, эмизикли аёлларнинг сутини кўпайтиради (П.П.Голишенков, 1971 й.).

Сабзи зфуғидан даукарин препарати олиниб, у спазмолитик хусусиятга эга. Уни юрак тож томирларининг фаолиятида нуқсонлар

бўлганда, томир деворларини’кенгайтирувчи, маълум даражада тинчлантирувчи омил сифатида тавсия этилади.

Юқорида қайд этиб ўтганимиздеқ ҳовли, боғ, боғча ва полизларда етиштирилувчи қувватбахш хусусиятга эга бўлган табиат неъматлари қаторида яна бир талай мева, сабзавот, резавор, ҳатто зираворларнинг ажойиб хосиятлари ҳақида маълумотларни кўплаб келтириш мумкин.

tushda
JINSIY QUVVAT SIRIKO'RISH