Нўхат

Нўхат.

Нўхат: Ўзбек миллий пазандачилигида нўхат алоҳида ўрин тутиб, ундан бир қатор тансиқ таомлар тайёрланади. Халқ табобатида нўхатли таомлар кишига қувват бағишловчи неъмат сифатида буюрилган. 100 г нўхат 326 ккал қувватга эга. Нўхатнинг маданий тури таркибида 30% гача оқсил, 8% гача мой, 48% гача крахмал, қанд, целлюлоза, маъданли тузлар ва дори-дармонлар мавжуд. Жумладан, Вр В,, В6, РР, С, К ва А провитамини, калий, фосфор, магний, кальций, кобальт унсурлари, шунингдеқ кўк нўхатда инозит ва холин каби биологик фаол моддалар бор, улар ўз навбатида одам организмида кечадиган модда алмашинуви жараёнларида қатнашади.

Қадимги табиблар нўхатни бир қатор хасталикларни даволашда тавсия этганлар. Жумладан, Абу Али ибн Сино нўхатнинг хусусиятларини таърифлаб шундай дейди: «…Нўхатни ейиш ва ундан малҳам қилиб суртиш нуқтали қонталашларни кетказади ва рангни яхшилайди.

Бошдаги рутубатли тошмаларга фойда қилади. Нўхат ивитилган сув тиш оғриғига ва милкдаги жароҳат ва қаттиқ шишларга фойда қилади. Товушни тиниқ қилади ва ўпкани яхши озиқлантиради. Нўхат қайнатилган сув истисқо ва сариқ касалига фойдалидир. Шаҳвоний хоҳишни оширади…»Нўхат

Нўхат ҳақида «Асрлар донолиги» китобида шундай лавҳалар келтирилади: нўхат ўта тўйимли, қонни яхшилайди, организмни юмшатади, айниқса, ўпкага фойдали, у иштаҳани очади, семиришга мойиллик яратади.

Халқ табобатида нўхат унини қиздириб боғлаш билан чипқон ва хўппозлар етилтирилади.

Доришунос олим Ҳ.Холматовнинг айтишича, нўхат мойи гормонал хусусиятга эга. Умуман олганда, нўхат қувватбахшлиги, тўйимлилиги жиҳатидан гўштга яқин туради.

tushda