мунажжимлар башорати 2019 кунлик, хафталик, ойлик

мунажжимлар башорати 2019 кунлик, хафталик, ойлик

ҚЎЙ буржи-мунажжимлар башорати 2019-йил учун

2019 йилда Қўйлар кўпроқ босим остида бўлганлари боис асаб тизими билан боғлиқ муаммоларни орттириб олишлари эҳтимоли бор. Кечалари билан ишлаганлари са- баб толиқиб қоладилар.

Оқибатда бошқа касалликлар ҳам «эргашиб» келиши аниқ. Айниқса, бош, бош мия, шунин- гдек, заиф томонларингиз – кўз, эшитиш ва иммун тизи- ми фаолиятларига эътибор қилинг. Агар доимий стрессда ишлайдиган бўлсангиз, албатта, невролог ва кардиолог тек- ширувидан ўтиш учун вақт топинг.

Овқат ҳазми тизими сизнинг яна бир заиф соҳангиз. Бу тизим бош бия фаолияти билан боғланган. Тез-тез бош оғриши, чарчаш, қизишиш нотўғри овқатланганингиз ва организмда токсинлар тўплангани туфайли келиб чиқаёт- ган бўлиши мумкин.

Овқатланиш тартибини йўлга қўйинг, витаминларга ва минерал моддаларга бой маҳсулотларни истеъмол қилинг. Сайр қилиш, велосипед ҳайдаш, сув ҳавзасида сузишга вақт ажратсангиз, яна яхши.

БУЗОҚ буржи – мунажжимлар башорати кунлик

Ҳаётнинг бошқа жабҳаларидаги каби соғлик билан боғ- лиқ жиддий муаммолар йўқ. Шундай экан, деб бўшашиб кетманг.

2019 йилда ҳар бир бурж вакилининг сурункали касалликлари қўзғаши мумкин. Бузоқларнинг ожиз то- монлари – томоқ ва бўйин соҳаси. Утириб ишлайдиганлар остеохондрознинг олдини олиш учун вақти-вақти билан

уқаловчи даво курсларини олишлари керак. Йил давомида эндокринологга ҳам бир кўрининг. Совуқ кунларда бўйнин- гизни ўранг, оддий шамоллаш ангина, лимфа тугунлари- нинг яллиғланишига олиб келади.

Отит, гайморит ва бошка юқумли касалликларга чалинмай десангиз, профилактика чораларини кўринг. Сиз Бузоқлар ширинхўрсиз, балки шо- колад, пишириқлар истеъмолини чекларсиз.

ЭГИЗАКЛАР буржи – мунажжимлар башорати хафталик

Катта ёшдаги Эгизаклар ўз соғлигингиз борасида қай- ғуришингиз керак. Сурункали касалликлар қўзғаши эҳти- моли бор.

Хусусан, юрак кон-томир ва овқат ҳазм килиш тизими, таянч-ҳаракат аппарати тизими билан боғлик муам- молар бўлиши мумкин. Асоратлар бўлмаслиги учун стресс- ли вазиятлардан нари бўлинг, ёғли ва қовурилган таомлар истеъмолини чекланг.

Ёш Эгизаклар эса соғликларидан шикоят килмайдилар, ҳаёт қизғин ва шиддат билан ўтар экан, стрессли вазиятлар ҳеч кимни четлаб ўтмайди. Агар асабингиз бузилса, ошкозонга таъсир килади, бош оғрийди. Огир ҳолатларга тушмаслик учун ижобий фикрланг, бирон

машғулот билан банд бўлинг. Бошқа бурж вакилларига қа- раганда сизнинг соғлигингиз мустаҳкамроқ бўлсада, мабо- до касаллик бошланса, ўтказиб юбормай, шифокорга муро- жаат қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА буржи – мунажжимлар башорати ертага

Катта ёшдаги Қисқичбақалар 2019 йилда соғликлари бирмунча яхшиланганини сезадилар. Ўтган йилларда бе- зовта килган касалликлар бартараф бўлади. Фақат руҳий

ва хиссий томонлама аҳволлари бироз ўзгариши мумкин. Кўнгилни кенгрок килинг, кўрган ва эшитганларингизни орқага ташланг. Ҳиссиётларга ўта берилиш соғлигингизга салбий таъсир килади. Ёш Қискичбақалар эса ўз соғликла- рига алоҳида эътибор қаратишлари керак.

Табиатан бери- лувчанлигингиз сабаб руҳиятингизда бузилишлар содир бўлади. Узоқ умр кўришингизга стресс халакит килади. Сиз кундалик ҳаётингизда хар кандай вазиятларда тез енгила- сиз, бу яхши эмас.

АРСЛОН буржи – мунажжимлар башорати бугун

Эски яралар – бу яна ўша стресс ва ортиқча зўриқиш, чарчоқлар – бошингизга оғриқ беради, асабингизни қақ- шатади.

Одамлар ҳайратдан воҳ деб қоладиган даражада ҳаммага бирваракайига ёрдам беролмайсиз ахир, бунга кучингиз ҳам, имконингиз ҳам етмайди. Шунинг учун сиқиладиган бўлсангиз, соғлигингиз заифлашади.

Бундан ташқари, бир жойда ўтиролмаганингиз сабаб касаллик- ни оёқда ўтказишингиз яхши эмас. Шифокорга кўриниб, унинг тавсияларига амал қилиш керак. Овқатланиш тарти- би ва яшаш тарзини қайта кўриб чиқинг.

 Кўпроқ ухланг ва маънавий ҳордиқ чиқаринг, кундалик ташвишларни оз муд- датга бўлсада унутасиз.

СУНБУЛА буржи – мунажжимлар башорати

Сунбулалар 2019 йилда соғликларига алоҳида эътибор қаратишлари лозим. Мавсум ўзгарадиган пайтларда ка- салликларга мойилликлари кучаяди: умумий ҳолсизлик, тушкунлик, енгил депрессия жиддий касалликларнинг ривожланишига яхшигина омил бўлади.

Сунбулалар фаол жисмоний машқларни мунтазам бажариб ва витамин ҳамда минерал моддалар қабул қилиб, иммунитетни мустаҳкам- лашлари керак. Стрессли вазиятларнинг олдини олсалар, яна яхши.

 Агар салбий ҳолат юзага келса, бир чеккага ўтингда, ташқаридан қийин кўринган, аммо ечими жуда оддий бўлган муаммони ҳал қилинг.

ТАРОЗИ буржи – мунажжимлар башорати хафталик

Организмни мустаҳкамлаш ва чиниқтириш учун 2019 йил энг қулай палла. Заиф томонингиз буйрак, буйрак ка- салликларининг олдини олиш учун профилактика чорала- рини кўриш зарур.

 Маъданли сув билан даволаниш учун куроргга, мусаффо ҳаводан тўйиб нафас олиш учун тоғ ён-бағирларига боришингиз мумкин – танлов ўз қўлингиз- да. Дарахтзор ёки арчазорларда сайр қилиш ҳам фойдали, асабларингизни тинчлантиради. Совуқ ҳавода урфда бўл-

ган калта куртка кийманг, бел соқангизни иссик тутинг. Совқотсангиз, кейин даволаш кийин бўлган буйрак касал- ликлари келиб чиқади. Умуман, Тарозилар гавдаларининг орка қисмларига алоҳида эътибор каратишлари лозим.

Ел- визакда колиш, нотўғри кийиниш, камҳаракатли турмуш тарзи, назорат килинмаган жисмоний юкламалар улар соғ- лигига зарар. Стресс ҳам соғлигингизга салбий таъсир ки- лади.

Асабий юрадиган аёл Тарозилар хотиржам аёлларга қараганда кўпроқ жинсий аъзо ва кўкрак касалликларига учрайдилар. Агар сабрингиз тугагани ва асабингиз бардош бермаётганини сезсангиз, энг яхши даво – табиат. Табиат манзараларидан баҳра олинг.

ЧАЁН буржи – мунажжимлар башорати

МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ 2019 ЧАЁН БУРЖИ

Баҳор ва ёз ойларида соғлигингиз панд бериши мумкин: тана оғриғи бўладими ёки дил яраси, ҳаммаси стресс оқиба- ти. Ишда ортиқча зўриқиш туфайли мадорингиз қуриши ва сурункали толиқишингиз мумкин.

 Табиийки, бу иммуни- тетнинг тушишига, оқибатда эса касалликларга чалинишга олиб келади. Фйтнес ҳақида ва бадантарбия машқларини бажаришни унутмасангиз, шифокорга боришингизга ҳожат қолмайди. Дам оладиган палла сиз учун куз: бу даврда ишла- рингиз камаяди, демакки, таътилга чиқишингиз мумкин.

 Шунингдек, Чаёнлар тўғри овқатланишни унутмасинлар. Сабзавот ва мевалар, яна сут ва сут маҳсулотларини истеъмол қилинг, ёғли овқатлар ва ковурилган таомлардан воз кечинг. Шунда ўзингизни енгил ва кучга тўлгандек ҳис қиласиз.

 Ўқотар буржи – мунажжимлар башорати

Асабийлашганингиз сабаб стрессдан қочиб қутулолмай- сиз ва невропатолог ёки психотерапевтга мурожаат қили- шингизга тўғри келади. Билиб қўйинг, Ўқотарларнинг ожиз

томонлари – асаб тизими. Шу боис кўнгилсизликларга бар- дошли бўлиш учун тинчлантирувчи гиёҳли дамламалар ичиб юринг.

Спиртли ичимлик ичишга ружу қўйманг, бу билан му- аммоингиз ҳал бўлиб қолмайди, депрессияни кучайтиради, холос. Агар вегето-томир дистонияси ташхиси қўйилган бўлса, касаллик зўраймаслиги учун олдини олинг.

 Бош оғриғига қарши дорилар қўл остингизда бўлсин. Бел соҳаси ва ундан қуйирокда оғриқ турса, демак, муаммо чуқурлаш- ган, тиббиёт ходимларига мурожаат қилишингиз керак.

ТОҒ ЭЧКИСИ – буржи – мунажжимлар башорати

Ҳамма Тоғ эчкилари ҳар соҳада муваффақиятга эришар эканлар, соғликлари панд бериб қўймаслиги учун ўзлари- га вақт ажратишлари зарур. Мазкур бурж соҳиблари доим муҳим ишлар билан банд бўладилар.

Шифокор ҳузурига бо- риш режаси орқага сурилаверади. Йиқилиб қолмаслик учун вақти-вақти билан таҳлиллар топширинг – жиддий муам- молар туғилмаслиги учун ошқозон ва ичак фаолиятига эъ- тибор қаратинг. Ишга берилдингизми, тўғри овқатланишни унутасиз.

 Йўл-йўлакай фасфуд, бутерброд ейиш организм- нинг моддаларга бўлган кунлик эҳтиёжини қондирмайди. Тағин сурункали касаллйкларни орттириб олманг. Вактида нонушта, тушлик қилинг.

Истеъмол қилаётган маҳсулотла- рингиз сифатига эътибор беринг. Тез-тез бошингиз оғриса, табиат қўйнида дам олинг, бўйин ва ёқа соҳасини уқаш муо- лажасини олинг.

ҚОВҒА буржи – мунажжимлар башорати

Саломатликдан ташвишланмасангиз ҳам бўлади. Ўзин- гизнинг заиф томонингизни яхши биласиз – қон айланиш тизими ва оёқ. Агар ўтириб ишлайдиган хоДим бўлсангиз ва асабийлашаверсангиз, оёғингиз оғрийди, қон яхши ай- ланмайди.

Аҳволингиз ёмонлашмаслиги учун сайр қилиш- ни одат қилинг ёки велосипед ҳайданг. Кайфиятингиз яхши бўлса, аъзолар яхши ишлайди. Ўзингиз учун қулай муҳитни яратинг.

Уй ичи сизнинг дам олишингизга мослаштирил- ган бўлсин, овқатланганда ҳузур қилиб енг, бўш вақтингиз завқли ўтсин. Театр ёки музейга олган чиптангиз нархини ўйламанг, томошанинг ўзи руҳиятингизни кўтарсин.

Балиқ буржи – мунажжимлар башорати

Балиқлар учун йил енгил ва қизиқарли кечади, саломат- лик борасида айтарли шикоятлари бўлмайди. Бу шифохона ёки докторга олиб борадиган йўлларни унутиш керак де- гани эмас.

Балиқларнинг заиф томонлари бор – оёк. Агар ўзингизга эътиборсиз бўлсангиз, оғриқ безовта қилади. Оёғингизни иссиқ тутинг.

Кўпинча оёқ кийимини нотўғри танлаб қўясиз, туфли ёки ботинка сиқса, оёқда қон айла- ниши бузилади, бу яна битта муаммо. Модда алмашинуви ва қон айланиши тизими издан чиқса, организмда зарарли моддалар, токсинлар кўпаяди.

Бундан ташқари, касаллик ҳақидаги салбий ўй-фикрлар ростдан ҳам соғлигингизга путур етказади. Профилактика мақсадида ижобий ўйлар суринг, қолаверса, саломатлигингиз қай даражада эканини текширтириш учун терапевтга учрашиб туриш сиз учун факат фойда бўлади.

tushda